Халқ билан      Бош саҳифа

Боғчадан Бошланаётган экомаданият

Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

Бизнинг Каттақўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотимиз ҳам ёш авлод вакилларини табиатни севиш ва уни асрашга ўргатиш, болажонлар онгида экологик дунё­қарашни юксалтириш, экологик маданиятни шакллантириш ва она табиатни эъзозлаш кўникмаларини тарбиялашга астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Яқинда таълим масканимизни «Экологик тоза ҳудудга айлантириш» ташаббуси билан чиқдик. Бунинг учун эса энг аввало, боғчамиз ҳудудини тозалаб, мавжуд дарахт ва буталар, гул кўчатларини тартибга келтирдик. Ариқлар қазилиб, дарахт­лар оқланди. Таълим масканимиз ҳудудидаги 10 сотих ер майдонига қўшимча равишда янгидан дарахт ва гул кўчатлари экдик.

Биргина шу йил эрта баҳорда 100 туп манзарали арча ва 250 тупдан кўпроқ мевали дарахт кўчатларини ўтқаздик. Яқинда бу ерга уруғлари аллақачон қадалган ифор таратиб, кўзни қувнатувчи турфа гуллар ҳам очилиб, кишига бир олам завқ бағишлайди.

Бу эккан ниҳолларимиз яқин йиллар ичида бўй чўзиб, атроф муҳит ҳавосини ифлосланишдан асрайди. Янада кўркам ва баҳаво бўлиши кутилаётган тарбия масканимизда таълим оладиган болажонларимиз боғча ҳудудида яйраб ўйнайдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, атроф муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш давомида ҳозирда тарбиямизда бўлган болажонларимизни ҳам эсдан чиқарганимиз йўқ. Улар қилинаётган хайрли ишларда бевосита иштирок этишмоқда. Уларга гул уруғлари сепишни, ниҳолчаларни экишни ҳам ўргатяпмиз. Бу эса уларни табиатга бўлган муҳаббатини оширишда, уни севишда албатта қўл келишига ишонамиз.

 

Латофат ҲАЙДАРОВА,

Каттақўрғон тумани 5-сонли давлат МТТ директори




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔113

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Депутат кўмаги  билан...

Депутат кўмаги билан...

🕔15:56, 27.08.2026 ✔113

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

Батафсил
Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔169

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 113    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 113    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 169    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 169    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 257    🕔 16:43, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар