Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Миллат Генофондининг муҳим кафолати

«Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун нима учун талабга жавоб бермай қўйди?

Мамлакатимизда кейинги йилларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасида мақсадли ва изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу соҳада норматив-ҳуқуқий база яратилди.

Миллат  Генофондининг  муҳим кафолати

Хусусан, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи 30 га яқин қонун, 270 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлаш ҳамда соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга асосан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шериклик асосида тизимни ташкил этиш ва шу каби бир қатор янгиланган асосий вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилган.

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида атроф муҳитни асраб-авайлаш, табиий бойликлардан тежамкорлик билан фойдаланиш, атмосфера ҳавоси ва сув объектларининг ифлосланиши, тупроқ деградацияси, зарарланган атроф муҳитда етиштирилаётган ёки ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати яхшиланишига ва бошқа омилларнинг аҳоли саломатлигига таъсирини камайтиришга эришилади.

Таъкидлаш жоиз, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекис­тон Республикаси Қонуни 2002 йилда қабул қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Миллий қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда амалдаги қонунда номувофиқлик­лар, қарама-қаршиликлар ва бўшлиқлар мавжуд.

Хусусан, чиқиндиларни утилизация қилиш, дастлабки саралаш, турлари бўйича алоҳида тўплаш, зарарсизлантириш, такрор фойдаланиш тизими, кўп миқдордаги фойдали компонентларга эга бўлган маиший ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш ва улардан такрор фойдаланишни рағбатлантириш механизми етарли даражада ривожланмаган.

Бундан ташқари, чиқиндилар мониторинги, уларнинг ҳосил бўлиш ҳисобини юритишни, паспортлашни, кадастрини юритишни ташкил этиш ва амалга ошириш механизми етарли даражада йўлга қўйилмаган. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ННТлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокининг фаоллиги, шунингдек уларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳам суст.

Умуман олганда, ҳар йили мамлакатимизда 35 млн. м3га яқин маиший, 100 млн. тоннадан ортиқ саноат (шундан тахминан 14 фоизи токсик) чиқиндилари ҳосил бўлиб, уларнинг аксарият қисми қайта ишланмайди ва такрор фойдаланилмайди.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришни, яъни мазкур соҳада хорижий тажриба ва амалиётни ўрганган ҳолда қонун лойиҳаси ишлаб чиқишни тақозо қилмоқда.

Шу муносабат билан, амалдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш ва унинг янги таҳририни тайёрлаш зарур, деб ҳисоблаймиз. Жумладан, қонун лойиҳасида бешта хавф-хатар тоифаси тизими ўрнига саноат тармоқлари ёки кимёвий-физик параметрлар асосида чиқиндиларни таснифлаш тизимини жорий этиш, ишлаб чиқаришда чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни, саноат объектларида хавфли чиқиндиларни экологик хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш, ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар мавжуд бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, таркибида симоб мавжуд лампалар ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва (ёки) зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш ҳамда тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш тизимини ташкил этиш масалаларни назарда тутиш мақсадга мувофиқ.

Мисол учун Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари учун базавий қонун ҳисобланувчи ЕИнинг чиқиндилар тўғрисидаги ҳадли Директивасида чиқиндиларнинг иерархия­си, уларни қайта ишлаш мақсадида малакали йиғиш ва саралаш, чиқиндиларни кўмишдан олдин тайёрлаш талаби, чиқиндилардан ишлаб чиқиладиган товар ва маҳсулотларга қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда, атроф муҳитнинг бузилишига олиб келмайдиган усулларда фойдаланилиш ва зарарсизлантириш белгиланган. Япония, Германия, Хитой, Кореяда чиқиндилардан ишлаб чиқариладиган товар ва маҳсулотларга талаб қўйилади ва тегишли хулосалар берилади.

Фикримизча, мазкур қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш жараёнларида чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга, иккинчидан, хўжалик фаолиятида иккиламчи фойдаланиш самарадорлигини оширишга, атроф муҳитга салбий таъсирини камайтиришга, учинчидан, табиий ресурс­лардан оқилона фойдаланишга, аҳоли саломатлиги ва генофондини сақлашга, мамлакат барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар