Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«КИОСК» бўлиб қайтиб келган «КЎШК»

ёхуд биз она тилимизнинг нечта сўзидан фойдаланяпмиз?

«КИОСК» бўлиб  қайтиб келган «КЎШК»

Ўзбек тили сўз бойлиги жиҳатидан дунёдаги энг етакчи тиллар сафида туради. Аммо ўтган асрдаги собиқ иттифоқ даврида бу масалага холис қаралмади. Бир қанча сўзлар эскириб қолган, умумистеъмолдан чиққан ёки шева унсури деган бирёқлама қараш билан луғат таркибидан чиқариб ташланди. Натижада, тилимизнинг сўз бойлиги бир неча баробарга камайтирилди. Бор-йўғи 60-80 минг атрофидаги сўз ўзбек тилининг луғат бойлиги ҳисобланадиган бўлди.

Аслида тилшунос олимлар асрлар давомида тилимизнинг сўз ва маъно кўлами бошқа тилларникидан асло кам эмаслигини илмий исботлаб беришган. Хусусан, Маҳмуд Кошғарий туркий тил имкониятларини биринчи бўлиб бундан минг йил олдин илмий тадқиқ этган буюк қомусий олим саналади. Бугун фақат муайян ҳудудлар шевасига хос деб қаралаётган «инак», «қопу», «чалғай», «тўнг», «керага», «ал», «ушоқ» каби юзлаб сўзларимиз тилимизнинг ҳақиқий аъзоси эканини кўрсатиб берган.

Бобомиз Алишер Навоий эса, бу тилнинг имконияти бошқа тиллардан кам бўлмай, ҳатто анча ортиқ эканига эътиборни қаратади. Масалан, оиладаги катта ёки кичик эркак қариндошлар кўп тилларда битта сўз билан ифода этилади. Бародар, ах(ун), брать, brather каби сўзлар бизнинг тилимизда маъно жиҳатдан аниқроқ ифодаланади. Яъни эркак қариндошнинг каттаси ака ёки оға, кичиги эса ука ёки ини деб юритилади. Шунингдек, опа-сингил маъноларини ифода этишда ҳам бошқа тилларда битта сўз ишлатиб, олдига катта ёки кичик сўзларини келтириш билан маъно фарқлашга эришилади.

Тилимизда бир қанча ҳайвонлар, жонзотлар ва қушларнинг эркаги алоҳида ва урғочиси алоҳида сўз билан ифода этилади. Бундай имконият ҳам бошқа тилларда кам учрайди. Навоий бошқа тилларда учрамайдиган ва фақат бизнинг тилимизга оид бўлган юзта феълни санаб ўтган. Буларнинг барчаси тилимизнинг шаъни, қадр-қиймати нақадар улуғлигидан далолат беради.

Афсуски, она тилимизга бугунги муносабатимиз улуғ аждодларимизга издошлик мақомида бўляпти, деб айта олмаймиз.

Сабаби, ўз она тилимизга беэътиборлигимиз оқибатида бир қанча бебаҳо сўзларимиз унутилиб, муомаладан узоқлашиб боряпти. Ҳозирда айрим сўзларнинг ўз тилимиздаги муқобилидан кўра ўзга тилдаги шаклини ишлатишга одатланганмиз. Мисол учун: бозор, гўшт, гувоҳ, беҳи, дунё, супермаркет, свежий, пайнет, колл-центр каби юзлаб сўзларнинг ўз тилимизда муқобили борлигини кўпчилигимиз ҳатто мулоҳаза ҳам қилиб кўрмаймиз. Оқибатда, ўз сўзларимиз ўзимиздан узоқлашиб бораверади. Ҳатто, асли голландча сўз бўлган «зонтик» сўзининг она тилимизда қандай номланиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Уни кўпинча соябон сўзи билан атаб, шуни ўзбекча деб ўйлаймиз. Лекин соябон форсча сўз. Маҳмуд Кош­ғарий бобомиз қуёш нури ва ёмғирдан пана қилиб туриш учун ишлатиладиган мосламани «йангалдуруқ» деб ишлатилишини билдирган. Аждодларимиз ўз тилларида учрамайдиган нарсаларга ҳам тил имкониятларидан келиб чиқиб, янги номлар беришни мулоҳаза қилишган. Уларнинг бу тажрибаси бугунги кунимиз учун ҳам қадрлидир. Тилимизга кириб келаётган ҳар бир сўз учун, аввало, янги шакл топиш эҳтиёжи бор. Агар бунга имкон бўлмаса, ўша сўзни тилимизнинг имло ва талаффуз қоидаларига мувофиқ тарзда қабул қилиш мумкин. Аммо ҳар қандай ёт сўзни ўйламасдан тўлалигича тилга кўчиравериш она тилимизнинг бузилиши ва қашшоқлашишига сабаб бўлиб қолиши мумкин.

Юзаки қараганда тилимизга кўплаб хорижий сўзлар кириб қолгандай туюлади. Албатта, ўзлашган сўзлардан фойдаланиш деярли барча тилларда кузатиладиган ҳодисадир. Шу билан бирга, кўплаб ўзбекча сўзлар бошқа тилларга ҳам кўчган. Масалан, «беҳи»ни форсча номи билан атаймиз ва кўпчилик буни ўзбекча деб ўйлайди. Аслини олганда, бу сўзнинг ўзбекчаси «ҳайва» бўлиб, бу ҳақда Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асарида маълумот берган. Ўз тилимиздаги ана шу сўздан ўзимиз унумли фойдаланмаймизу, лекин бу сўз рус тилида фаол истеъмолда бўлиб келяпти. Фақат руслар уни ўз тили хусусиятларига мослаштириб, юмшоқ «ҳ» товуши уларда йўқ бўлгани учун «айва» тарзида қабул қилишган.

«Кўшк» сўзи ҳам дунёни бир айланиб, охири «киоск» тарзида ўзимизга қайтиб келди. «Тобаки» сўзимиз «табака»га айланиб, ўзлигини йўқотган ҳолда ўз уйига кириб келди. Тилимизда бундай сўзлар жуда кўп.

ЮНEСКО вакилларининг фикрича, бугунги кунда сайёрамизда 6 мингта тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида турибди. Кейинги пайтларда кенг тарқалаётган оммавий маданият каби чегара билмас жараёнлар халқлар ва миллатларнинг тилига ҳам катта хавф солаётганга ўхшайди. Миллий тил – миллатнинг тириклик рамзи ҳисоб­ланади. Миллий тилни йўқотиш миллат ва халқ қудратининг емирилишига олиб келади.

Шукрки, ўзбек тили бугун кенг истеъмолда бўлиб келаётган тиллардан биридир. Дунё аҳолисининг 50 миллиондан ортиқ қисми шу тилда мулоқот қилади. Она тилимизнинг софлигини сақлаш, қадрини юксак тутиш, кенг истеъмолини таъминлаш учун аввало оилаларимизда камол топаётган фарзандларимизда тилга ҳурмат ҳиссини шакллантириб, тарбиялаб боришимиз зарур. Бунинг учун тилимиз билан боғлиқ ҳам фойдали, ҳам қизиқарли, энг муҳими, тушунишга қулай бўлган китобларни тавсия ва тарғиб қилиб туриш керак.

Юқорида сизга тақдим қилинган она тилимиз ҳақидаги маълумотларнинг бир қисми халқимизнинг севимли шоирлари – Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» ҳамда Эшқобил Шукурнинг «Бобо сўз изидан» китобларида келтирилган. Бу каби китоблар ҳар бир оилада қўлма-қўл ўқилиши тилимиз мавқеини баланд тутишимиз учун замин ҳозирлайди.

 

Соҳибназар ТУРДИАЛИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар