Халқ билан      Бош саҳифа

ТЎЙ ҚИЛИШ ҚОЧИБ КЕТАРМИДИ?!

Яқин дугонамнинг унаштирилганига ҳам уч йилча бўлди. Ҳали-бери тўйдан дарак йўқ. Куёв — университет талабаси. Дугонам эса ҳар йили абитуриентлик «гашти»ни суради.

Сўраганларга икки қуда ҳам «ўғлимиз ўқишини битириб олсин, қизимиз ўқишга кириб олсин, унаштирилган-ку, тўй қилиш қочиб кетармиди», дея жавоб беришарди. Дугонамдан сўрасам, жўяли бир гап айтмади. «Билмасам, қачон бўлади, куёв ўқимишли қиз оламан, деб туриб олган, мени эса, кўряпсан, ҳар йили ўқишдан «йиқиламан»,— деди совуққонлик билан.

Уч йил давомида олди-бердиларнинг кети узилмади. Куёвнинг туғилган куни, келиннинг туғилган куни, байрамлар… Хуллас, уч йилда барча байрам байрамдек ўтди. Тўй ҳақида эса на куёв томон, на келин томон ўйлади.

Бу йил ҳам дугонам таваккал, деб институтга ҳужжат топширди, омадми, билимми камлик қилиб, тўртинчи йил ҳам талаба бўлолмади.

Келин томон нима дейишни билмай қолди. Дугонам эса «энди нима бўлади, қуда томон ўқимишли қизни келин қиламиз дейишганди», — деди ўзини йиғидан тўхтатолмай.

— Майли, қўявер, қўлингда ҳунаринг бор, кам бўлмайсан. Кимдир касбли, кимдир ҳунарли бўлади, — дедим овутгандай бўлиб.

Ҳақиқатан ҳам дугонам айтганидек бўлди. Қуда томон ўқимишли йигит ўқимишли қизга уйланади, қачонгача кутамиз қизингизни, одам деган тўрт йилдан бери битта ўқишга кира олмайдими, дея унаштирувни бузди. Бу орада дугонамнинг дадаси бу кўргуликни кўтаролмай, тўшакка михланиб қолди. Бўлғуси куёвнинг ота-онаси ўғлини икки маҳалла наридаги ўқимишли қизга уйлантириб қўйишди. Маҳалла-кўй, қишлоқ одамлари фақат шу воқеа ҳақида гапираётгандек эди: «Йигит ўз бахтини топиб кетди, аммо қиз бечорага қийин бўлди…», «Бир айби бордир — унаштирув бузилган», яна шунга ўхшаш ёқимсиз гаплар билан қиз томонни роса ғийбат қилди.

Ҳа, ора-сирада бўлса-да, бундай хунук воқеалар учраб турибди. Обрўли хонадонга қиз узатяпман, деган ота-оналар қуда томонни яхшилаб суриштириб, маслаҳатлашиб, кейин тўй тараддудини бошласа, яна бир бахтли оиланинг ташкил топишига сабабчи бўлишади. Ахир, «маслаҳатли тўй тарқамас», деб бежиз айтишмаган-ку.

Севара ЎКТАМОВА,

Қашқадарё вилояти




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔113

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Депутат кўмаги  билан...

Депутат кўмаги билан...

🕔15:56, 27.08.2026 ✔113

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

Батафсил
Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔169

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 113    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 113    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 169    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 169    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 257    🕔 16:43, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар