Халқ билан      Бош саҳифа

БИР ИЛДИЗДАН ТУТАШГАНЛАР

Ўзимизнинг қишлоқ маҳаллаларида ҳаёт бошқача-да. У ерда яшовчи ҳамма бир-бирига худди қон-қариндошдек яқин, аҳил-иноқ. Ҳамма бир илдиздан туташгандек гўё...

БИР ИЛДИЗДАН ТУТАШГАНЛАР

Болалигимда онамнинг қўшниларимизга бўлган меҳри, ҳурматини кўриб, «Ҳамма қўшнилар бизга қариндош бўлса керак», деб ўйлардим. Буни бир куни ўзидан сўраганимда, «Оғир-енгил дамларда кунимизга шулар ярайди, қўшни қўшнига елкадош бўлади, шу бизни ака-ука, опасингил, қавми-қариндош қилиб қўяди-да, болам», дея жавоб берган. Қўшниларимиз билан чиндан худди туғишганлардай қадрдон эдик. Фақат биз эмас, бошқа қўни-қўшнилар ҳам шундай — бир-бирига меҳрибон, ғамхўр. Дарвоқе, маҳалламизда ҳамманинг белгиланган иши, юмуши бор. Шунга яраша алоҳида ўрни, қадри ҳам.

Кайвони момолар аёлларга маслакдош. Ёши улуғ боболаримиз эса эркакларга маслаҳатчи. Ёшларга йўл-йўриқ кўрсатишда ҳам маҳалламиз кексаларига тенг келадигани йўқ. Биз ёшлар ўзаро ҳазиллашиб, уларни «йўлчироқлар», деб атаймиз. Рост-да, агар улар бўлмаса, ким бизга тўғри йўл кўрсатади? Одобу саломни, имон-эътиқодни улардан ўрганамиз-да. Агар бирор бола уларнинг олдидан салом бермай, эътиборсиз ўтиб кетса борми, тўхтатиб олиб, роса уялтиришади. «Бир болага етти қўшни ота-она», деган нақлнинг ҳаётдаги инъикоси шу бўлса керак-да...     

Қўшнимиз Зубайда холани маҳалладагилар «ошчи хола», дейишади. Чунки қатиқли ош тайёрлаш бўйича қишлоқ чемпиони. Бир кун ҳам тиним билмайди. Тўйчилар, каттароқ тадбир режалаштирганлар унинг ошига ишқибоз. Ҳар бир хонадондаги тадбирда меҳр билан таом пиширади. Ўзи бирам хокисоргина, бирам тадбирли аёлки... Тиниб-тинчимас бу опанинг меҳнаткашлиги фарзандларига ҳам ўтган.

Ғайрат ака паррандачиликни йўлга қўйган. Томорқасида товуқ-курка боқади. «Бу оила бюджетига қўшимча даромад. Бекорчидан худо безор, деганлар», дея таъкидлашни хуш кўради у киши. Айтганидай, бу эрмаги рўзғорининг камини тўлдиришда асқатади. Эшитишимча, энди бу ишини кенгайтириб, каттагина товуқ фермаси очиш ҳаракатида юрганмиш.  Ҳа, «Ҳаракатда — баракат» деб бежиз айтишмаган. 

Нигора опа (уни ҳамма «Нигора дўхтир» дейди)  қўли енгил ҳамшира. Кунни кун, тунни тун демайди, маҳалламизнинг «тез ёрдам»и.  Энг муҳими, бу аёл ўзини бутун маҳалланинг саломатлиги учун жавобгардай ҳис қилади.

Маҳалламизда кўпчиликнинг асосий юмуши — чорвачилик. Чорвачиликда Сайфулло ака, Баҳрин ака, Жўра акага етадигани йўқ. Айниқса, Баҳрин ака ва фарзандлари чорвачиликнинг барча сир-асрорини билади. Бу уч хонадон чорва боқиш бўйича мусобақа бойлаган. Мусобақанинг якуни шу муҳитда улғаяётган фарзандлар кўрсатадиган натижада маълум бўлади...

Боғдорчиликда ҳикмат кўп. Бу соҳанинг ҳам ҳадисини олган одами бўлади. Эгамберди тоғанинг олма, шафтолилари, Номоз қўшнининг гилослари таъмига гап йўқ. Қўйли ва Холиқ бувалар боғдорчиликда кўпларга устозлик қилади. Қўйли бобо фарзандлари, неваралари билан биргаликда мевани қайта ишлайдиган цех очаётганмиш. Шунақа, бу нуронийлар нафақада бўлишса-да, тиним билишмайди. «Кексанг бор — бараканг бор», деганлари шу-да...

Маҳалламизда ҳашар ўтказилса борми, бу ишга барча бирдек бош қўшади. Бирон хонадонда иморат қурилаётган ёки йиғим-терим, экин экиш ишлари бошланса, дарров қўшнилар ҳашарга чиқишади. Ҳатто чорва моллари навбат билан боқилади. Ҳар куни бир хонадон бу ишга масъул. Бир-бирининг молини авайлаб, эҳтиётлаб боқишади. Кексалар «кўпники кўл, кўпда гап ҳам кўп, сир-синоат ҳам мўл бўлади», дейишади.

Хуллас, маҳалламиз инсонлари ана шундай бир-биридан ўрнак олиб яшайдиган, юкини ерда қолдирмайдиган, меҳр булоғи қайнаб турган ажойиб гўша. Бир келсангиз, бунга сиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз. Манзилми, Яккабоғнинг ­«Маданият» маҳалласи.

Соҳиба СУЮНОВА




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔113

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Депутат кўмаги  билан...

Депутат кўмаги билан...

🕔15:56, 27.08.2026 ✔113

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

Батафсил
Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔169

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 113    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 113    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 169    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 169    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 257    🕔 16:43, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар