инсонпарварликда дунёга намуна
Вьетнамлик Фуок Фук бутун дунёга беғаразлик нима эканини кўрсатиб берди. Ҳаммаси 2001 йилда — унинг рафиқаси ҳомиладор бўлганида бошланди.
Касалхона йўлагида ўтириб, у ҳомиладор аёллар битта хонага кириб, у ердан кўзларида ёш билан ва боласидан ажралган ҳолда чиқиб кетаётганини сезди.
Ҳодисанинг маъносини у дарҳол англамади, чунки инсон ўз фарзандини қандай қилиб ўлдириш мумкинлигига тушунмасди. Ўлдириш ва ҳатто, уни инсонларча дафн қилмаслик...
Вазият Фуок Фукнинг қалбига жуда кучли таъсир қилди. Ўз пулларига Хон Том тоғи ёнбағридан ер сотиб олиб, ҳаётлари ҳали бошланмасдан туриб узиб олинган болаларни дафн этишга қарор қилди. Касалхонадан рухсат олгач, илк икки йил ичидаёқ ўн мингдан зиёд гўдакларни дафн қилди.
Аммо унинг асл мақсади умуман бошқа эди. У ҳомиладор аёллар қабристонга ташриф буюргач, ўз фарзандларидан халос бўлиш истагидан воз кечишига умид қилди.
Унинг ғояси амалга ошди: бироз вақтдан сўнг моддий қийинчиликлар туфайли ўз фарзандининг келажагини таъминлай олмайдиган аёллар энди унга ёрдам сўраб мурожаат қила бошлади.
Эркакнинг жавоби барчанинг қалбини туб-тубигача ҳайратга солди. Фуок Фук барча эҳтиёжманд болаларни ўз оиласи бағрига олишга рози бўлди. Қачонлардир ғам ва қайғу билан тўлган қабристон ўрнида эса уй қурилиб, у юздан ортиқ болага қадрдон масканга айланди.
Бировларнинг дардига ҳамдард бўлган Фуок Фук молиявий ва оилавий қийинчиликлари ортда қолган оналарга фарзандларини қайтариб беришга рози бўлди.
Ўзининг юз нафар ўғил-қизлари исмларини чалкаштириб юбормаслик учун, Фуок Фук уларга ёқимли тахаллуслар ўйлаб топди. Масалан, «Вин» («шараф») ёки «Там» («қалб»). Болаларнинг барчаси ҳам ўз онасининг, ҳам Фуок Фукнинг фамилиясини олган.
«Буни сўнгги нафасимгача давом эттираман, — деди кўп фарзандли ота. — Умид қиламанки, мен бу дунёни тарк этганимда, болаларим ҳам одамларга ёрдам беради».
Диёра РАҲМАТУЛЛАЕВА
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил