Умр моҳияти нимада?
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
БатафсилДавлатимиз раҳбари коррупцияни давлат тараққиёти ва жамият барқарорлиги учун энг жиддий таҳдид сифатида баҳолаб, унга қарши кескин чораларни амалга оширишни устувор вазифа сифатида белгилаган. Ўтган ҳафта бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
Президентимиз таъкидлаганидек, коррупция давлат институтларига бўлган ишончни заифлаштиради, иқтисодий тараққиётга тўсқинлик қилади ва хавфсизликка жиддий таҳдид туғдиради. Жаҳон миқёсида коррупция оқибатида йилига 3 трлн доллар зарар кўрилаётгани бу иллатнинг қанчалик хавфли эканини кўрсатиб турибди. Шу сабабли, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш Ўзбекистонда устувор йўналишлардан бирига айланган.
Сўнгги йилларда юртимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида халқаро очиқлик рейтингида Ўзбекистон 138 поғона юқорилаб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30 ўринга кўтарилди.
Коррупцияни тугатиш йўлида инсон омили ва бюрократияни қисқартириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Масалан, илгари аҳолига ер ажратишда коррупция кенг тарқалган бўлса, бугунги кунда бу жараён тўлиқ аукцион тизимига ўтказилди. Қурилиш соҳасида ҳам «Шаффоф қурилиш» дастури натижасида соҳа рақамлашди. Натижада 3,6 трлн сўм бюджет маблағи тежаб қолинди.
Йиғилишда ҳозирги технологиялар даврида коррупциянинг янги, рақамли кўринишлари пайдо бўлаётгани қайд этилди. Шу боис, янги ўқув йилидан Ички ишлар ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияларида киберкоррупцияга қарши кураш бўйича мутахассис тайёрлаш йўлга қўйилади. Парламент киберкоррупцияга қарши самарали курашиш мақсадида халқаро тажрибани ўрганиб, махсус қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш устида ишлаши зарурлиги қайд этилди.
Хусусан, давлат харидлари, электрон хизматлар, рақамли тендерлар ва банк операцияларида ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш бўйича замонавий механизмлар жорий этилиши муҳим саналади. Бу борада депутатлар нодавлат ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда IT мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаши талаб этилади.
Давлатимиз раҳбари парламент нодавлат ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади. Масалан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича конвенция талабларини мониторинг қилишга нодавлат ташкилотлар жалб қилинса, катта самара бериши кутилмоқда.
Президент ҳар бир вазир ва ҳоким учун хизматлар сифатини туман кесимида баҳоловчи тизим яратиш вазифасини қўйди. Бундан ташқари, фуқаролар эндиликда сув, газ, электр, субсидия, пенсия ва моддий ёрдам олиш масалаларида идорама-идора юрмасдан, онлайн жавоб олиш имкониятига эга бўлади. Аҳолининг мурожаатларига тезкор жавоб бериш мақсадида сунъий интеллектга асосланган платформани ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат идоралари, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун устувор вазифа бўлиши керак. Ҳуқуқий онг ва фаолликни ошириш орқали биз бу иллатни таг-томири билан йўқ қилишимиз мумкин.
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
БатафсилДемократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.
БатафсилБугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Батафсил