Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилТабиатда ҳаво илиқлашди дегунча, одамлар кўнгли хушманзара оромгоҳлар, дам олиш масканларини истаб қолади. Биз ҳам ана шу хоҳишу истакка кўра, «Хива-Андижон-Хива» поездига ўтириб, Ўзбекистон дурдонаси ҳисобланмиш гўзал Фарғонанинг сўлим ва қадимий зиёратгоҳларидан бири – Шоҳимардон сари йўлга чиқдик.
«Дилни дил топмай бурун, ҳислар топишмас мутлақо...» деганларидек, Қашқадарё воҳасидан Ҳусан Темур, замин сайқали Самарқанддан таниқли журналист ва адиб Фармон Тошев, очиқ осмон остидаги музей шаҳар Хивадан камтарин камина, водийлик қадрдонларимиз Муҳаммаджон Обидов, Икром Буваназаров, Муҳаммаджон Мақсудов, Йўлдошали Бобоназаров аввалида риштонлик Ҳамиджон ака Бурхоновнинг таваллуд айёми билан қутлаб, кейин у кишини ҳам олиб, Шоҳимардон томон кетдик.
Китобларда ёзилган, қўшиқларда куйланган пурвиқор тоғлари, шарқироқ сойлари билан машҳур диёр ўзининг ажиб, бетакрор манзаралари ила бизни бағрига тортди.
– Ўзим сизларга йўл очаман, – деди Муҳаммаджон ака алоҳида илтифот кўрсатаркан, – айтадурғон гапларим кўп, азизларим! Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбулмисиз...
Муҳаммаджон ака билан Ҳамиджон ака ичакузди аскияларидан тоғлар бағри ҳам яйраб кетди-ёв...
Ҳақиқатан ҳам Шоҳимардон бугун баҳор келса – қўшиқ куйлай дейдиган даражада гўзал манзаралар маконига айланган. Дуру гавҳарлар – наъматаклар аллақачон чиройини кўз-кўз қилаётган, чўққидаги тоғлардан оқ буғлар кўтарилаётган, Оқсув ва Кўксув соялари бирга қўшилиб, оқаётган пайт ҳозир. Теварак-атрофга қараб тўймайсан, киши.
– Энди сизларни янаям баландроққа олиб чиқаман! – деди Муҳаммаджон ака машина чамбарагини айлантираркан, – буни кўрмабсиз – дунёга келмабсиз!
Шоҳимардонда ҳар бир қадам мўъжиза. Қаршимизда маҳоратли ҳайкалтарошнинг ниҳоятда юксак диди, изланишлари ва маҳорати билан юксалган Ҳамзанинг ҳайкали намоён бўлади. У олис-олисларга ажиб нигоҳи ила ниманидир айтмоқчи бўлгандай сирли-маъноли боқади. Пастда эса Оқсув шоирнинг ёрқин шеърияти янглиғ шарқироқ оқади.
– Шарқ оламининг буюк файласуфи Ҳазрат Алидан мухлислари «Сизни қаердан топамиз, устоз?» деб сўраганларида «Оқсув ва Кўксув сойлари қўшилиб оқаётган жойдан!» деб жавоб берган экан. Мана ўша жойлар.
Икки тоғ орасида қўшилиб-қўшилиб, эшилиб-эшилиб чиқаётган булоқлар худди «Муножот» қўшиғидек, дилларимизга хушкайфият бағишлайди.
Бир пайтлар Ҳамза номи билан аталган музей эндиликда «Шоҳимардон тарихи ва табиати, Ҳамза музейи» деб қайта номланиб, яқинда мукаммал таъмирдан чиқарилибди. Ушбу масканнинг фидойи раҳбари Гулнозахон Нажмиддинова билан суҳбатлашганимизда музейни обод қилишда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровнинг ёрдами катта бўлганини алоҳида таъкидлади.
– Оққан дарёлар оқмасдан қолмас деганларидек, биз Ҳамза ҳақида янги манбалар, маълумотлар излаяпмиз. Билишимизча, шоир Самарқанд, Бухоро, Хива ва Хўжайлида бўлган эканлар. Шулар ҳақида сиз журналистлар ёрдам берсангиз, фондимиз янада бойийди.
Кўнгил истовчи муқаддас қадамжолар сирли-синоатли таровати билан кишини ўзига маҳлиё этардики, вақт ўтаётгани ҳам билинмасди.
– Яна бир жойга ўтамиз... – шошилтирди бизни Муҳаммаджон ака сирли равишда.
– Бу жой шоҳимардонликларнинг ғам-андуҳига айланган, – деди устоз етиб келганимиздан сўнг, маъюс тортиб, – худди мана шу ерда сел оқизиши оқибатида одамлар ҳалокатига сабаб бўлган аянчли воқеа юз берган. Йигирма етти йилдирки, ўша кунги воқеалар кўз олдимдан кетмайди, – Муҳаммаджон ака чуқур хўрсинади. – Ҳў-ўв ана шу улкан харсанг тошни кўраяпсизларми? Ана шунинг устига чиқиб олиб, йигирма кун давомида даҳшатли сел оқибатларини бартараф этиш юзасидан махсус теле репортажлар тайёрлаганман. Ўшанда шоҳимардонликларнинг бирдамлигига, бардошу матонатига қойил қолганман. Қолаверса, барча вилоятлардан етиб келган ёрдамчи кучларнинг беғараз ёрдами туфайли сел оқибатлари тезда тугатилди. Мана, сизга халқимизнинг чексиз меҳрибонлиги, меҳр-муруввати!
Бу майдон энди баҳорнинг гулу чечакларига бурканган. Гўё ўша маъшум кун қурбонлари хотирасига қўйилган гулчамбарларни эслатади...
Ниҳоят сафаримиз охирлаб қолди.Меҳмондорчилик, қадрдонлик ундан ортиқ бўлмас. Водийлик ҳамкасблар билан қайта-қайта хайрлашиб, энди уларни ўзимизнинг қадрдон гўшаларимизга таклиф этдик. Зеро, дўстлигимиз, борди-келдимиз абадий бўлсин!
Хайр, она табиатнинг бетакрор мўъжизаси – Шоҳимардон! Хайр, Ўзбекистонимизнинг дурдонаси – гўзал Фарғона диёри!
Шержон МАШАРИПОВ
Хива – Фарғона – Хива.
2025 йил, апрель.
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил