Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Тадбирнинг мақсади Ўзбекистоннинг ўрмон экотизимларини экологик таснифлаш бўйича илмий ишланмаларни тақдим этиш, ноёб турлар яшаш муҳитини ҳимоя қилишда замонавий технологияларнинг имкониятларини намойиш этиш ҳамда миллий ва халқаро табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов ва «Яшил лойиҳа» лойиҳалаш институти директори Олим Ҳакимов сўзга чиқиб, табиий ресурсларни баҳолаш, экотизимларни мониторинг қилиш ва уларни барқарор бошқаришдаги илмий ёндашув аҳамиятини таъкидлашди.

Иштирокчиларга биохилма-хилликни сақлаш масалаларини давлат табиатни муҳофаза қилиш сиёсатига интеграциялаш, ўрмонлар экологик таснифининг илмий ва амалий аҳамияти, шунинг­дек, ўрмонларни барқарор бошқариш ва ноёб турларни сақлаш механизмлари бўйича халқаро тажриба ҳақидаги материаллар тақдим этилди. Махсус эътибор сунъий интеллект, сунъий йўлдош тасвирлари, GIS геомаълумотлари ва рақамли картографиялашдан фойдаланишга асосланган ўрмонларни экологик таснифлаш методологиясига қаратилди.

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди: ноёб турлар яшайдиган ҳудудларни аниқлаш, экологик хавф хариталарини ишлаб чиқиш, миллий экологик ахборот платформасини шакллантириш ва CITES учун илмий асосланган маълумотларни тайёрлаш.

Шунингдек, тадбир давомида қуйидаги асосий масалалар муҳокама қилинди: ўрмонларни экологик таснифлашнинг ноёб турларни сақлашдаги роли, RESILAND лойиҳаси натижаларини миллий режалаштиришга интеграциялаш, олинган маълумотлардан CITES доирасида мониторинг ва ҳисобот беришда фойдаланиш, минтақавий табиатни муҳофаза қилиш ҳамкорлиги имкониятлари ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташаб­бусларидаги иштироки.

Таъкидланганидек, ўрмон экотизимларини илмий асосланган таснифлаш табиатни барқарор бошқариш ва биохилма-хилликни самарали ҳимоя қилиш бўйича стратегик муҳим воситадир. Ишлаб чиқилган методология Ўзбекистон ўрмон экотизимлари бўйича биринчи комплекс рақамли илмий платформа бўлиб, CITES мақсадларига хизмат қилади ва ноёб турлар ҳамда уларнинг яшаш муҳитини сақлашга сезиларли ҳисса қўшади.

 

Экология ва иқлим ўзгариши

миллий қўмитаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔75

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар