Табиат      Бош саҳифа

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Бугун Ўзбекистон янги тараққиёт босқичига қадам қўйди. Янги таҳрирдаги Конституция ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси асосида инсон қадри, қонун устуворлиги, яшил иқтисодиёт, экологик хавфсизлик ва барқарор ривожланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларига айланди. Мамлакатимизда экологияни муҳофаза қилиш эндиликда фақат табиатни асраш масаласи эмас, балки аҳоли саломатлиги, иқтисодий барқарорлик ва миллий хавфсизликнинг муҳим омили сифатида қаралмоқда.

Сўнгги йилларда экологик қонунчилик тубдан такомиллаштирилди. Экология кодексининг ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва сув ресурсларини тежашга қаратилган дастурлар экологик ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.

Бугунги кунда мамлакатимизда яшил иқтисодиёт тамойиллари кенг жорий этилмоқда. Жумладан, экологик назорат кучайтирилмоқда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича янги механизмлар жорий қилинмоқда ва иқлим ўзгариши оқибатларини камайтиришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилоятида ҳам экологик хавфсизликни таъминлаш, ичимлик сув инфратузилмасини ривожлантириш, чиқиндиларни бошқариш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

2026 йил бошидаги расмий маълумотларга кўра вилоят аҳолиси 3 миллион 10 минг нафарни ташкил этади, 2 миллион 33 минг нафар аҳоли марказлашган ичимлик сув билан таъминланган бўлиб, бу 67,5 фоизни ташкил этади. Вилоятда 723 та маҳалла мавжуд бўлиб, шундан 87 таси тўлиқ, 561 таси қисман марказлашган ичимлик сув билан таъминланган, 75 та маҳалла эса муқобил сув манбаларидан фойдаланмоқда.

2026 йилда 1 016,3 километр янги сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, 30 та сув иншоотини қуриш ва модернизация қилиш, 2 039 та хонадонни марказлашган ичимлик сув билан таъминлаш, 16 155 та замонавий сув ҳисоблагичи ўрнатиш, 58,5 километр тармоқларни таъмирлаш, 150 та насос агрегатини таъмирлаш, 29 та энергия тежамкор насосни ўрнатиш режалаштирилган. Мазкур лойи­ҳалар якунида марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 67,5 фоиздан 68,8 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Бу кўрсаткичлар аҳолининг турмуш сифати, санитария-гигиена ҳолати ва экологик хавфсизликни яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу эзгу амалларда Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ҳам экологик муаммоларни ҳал этиш, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва яшил тараққиёт ғояларини илгари суришда фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, депутатлар ва партия фаоллари томонидан деҳқон бозорлари, ичимлик сув объектлари, озиқ-овқат савдо нуқталари ҳамда экологик муаммолар мавжуд ҳудудларда мунтазам жамоатчилик мониторинглари ташкил этилиб, фуқароларнинг мурожаатлари асосида амалий чоралар кўрилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси табиатни асраш ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Сурхондарёда ҳам ушбу лойиҳа доирасида давлат ташкилотлари, маҳаллалар, таълим муассасалари ва кенг жамоатчилик иштирокида кўчат экиш акциялари, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва ободонлаштириш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар замиридаги экологик таълим ва тарбия ёш авлодни Ватанга садоқат, табиатга меҳр ва экологик масъулият руҳида тарбиялашнинг муҳим омилидир.

Бугунги кунда ёшлар экологик волонтёрлик ҳаракатлари, кўчат экиш марафонлари, илмий лойиҳалар, стартап ташаббуслари ва экологик акцияларда фаол иштирок этмоқда. Бу эса Янги Ўзбекистоннинг экологик барқарор ривожланишига хизмат қилмоқда.

Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги – бу нафақат тарихий сана, балки келажакка ишонч, халқимиз бирдамлиги ва бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин тимсолидир. Бугун ҳар биримиз Президентимиз илгари сурган «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган улуғ ғояни амалий ишларимиз билан рўёбга чиқаришимиз зарур.

Табиатни асраш, сувни тежаш, дарахт экиш, чиқиндиларни тўғри бошқариш, экологик қонунчиликка риоя этиш ва яшил иқтисодиёт тамойилларини қўллаб-қувватлаш – Ватан равнақи ва келажак авлодлар фаровонлиги йўлидаги энг муҳим бурчимиз.

Иброҳим ЁҚУБОВ,

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти раиси,

вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔73

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔61

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар