Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилГлобаллашув жараёнида энг яқин инсонлар бир-бирини тушуниши мураккаблашиб бормоқда. Бир тил эгалари орасидаги ўзаро тушунмовчиликлар баъзан аянчли тус олаётгани ҳам сир эмас.
Аммо шундай бир вазиятда сунъий интеллект ҳайвонлар «тили»ни уқиш бўйича жиддий изланишлар қиляпти, дея хабар беради «Science» нашри.
«Эҳтимол, биз 300 минг йил давомида ёнимизда яшаб келган, аммо эътибор бермаган улкан ақл ва мулоқот оламини энди кашф этишни бошлаётгандирмиз. Бу нафақат илм-фан, балки инсоннинг табиатга бўлган қарашларини ҳам тубдан ўзгартириши мумкин.
Олимларнинг фикрича, яқин 10 йил ичида сунъий интеллект ва замонавий технологиялар ёрдамида ҳайвонларнинг ўзаро мулоқотини деярли тўлиқ тушуниш имконияти пайдо бўлиши мумкин.
Бугунги кунда тадқиқотчилар китлар, дельфинлар, қушлар, филлар ва бошқа кўплаб ҳайвонларнинг чиқарадиган товушлари, хатти-ҳаракатларини таҳлил қилмоқда. Сунъий интеллект улкан ҳажмдаги маълумотларни солиштириб, бу сигналларда маълум қонуниятлар ва «тил» унсурларини аниқлашни бошлаган.
Агар бу тадқиқотлар муваффақиятли якунланса, инсоният илк бор миллионлаб бошқа тирик мавжудотларнинг қандай мулоқот қилиши, хавф ҳақида қандай огоҳлантириши, болаларига нималарни «ўргатиши» ва ҳатто ҳиссиётларини қандай ифода этишини тушунишга яқинлашади».
Бу каби ҳассос олимлар ва сунъий интеллект эр-хотин, туғишганлар, яқин қариндошлар, ота-она ва фарзанд орасидаги муносабатларни ҳам шу жиҳатдан тадқиқ этишса, кўпчилик учун фойдали илмий натижаларга эришилиши шубҳасиз.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил