Иқлим      Бош саҳифа

Яна эллик йилдан сўнг Тошкентда жазирама ўта ҳалокатли тус олиши мумкин

Хусусан, Ашхободда юқорида айтилган ўлимлар 100 минг кишига 25-28 ҳолатни ташкил қилади.

Яна эллик йилдан сўнг Тошкентда  жазирама  ўта ҳалокатли  тус олиши мумкин

Остона ва Бишкек, Тошкентда бўлгани каби, 19-21 та ўлим кўрсаткичига эга. 2090 йилга келиб, Марказий Осиёнинг бир қанча йирик шаҳарларида, жумладан, Остона ва Тошкентда ҳавонинг иссиқлиги туфайли умумий ўлим йилига 10 мингдан 23 минггача етиши мумкин.

Бундан ташқари, 2023 йилда ЕМО минтақасида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 87 мингдан ортиқ тўлиқ бандлик иш ўринларининг йўқолишига олиб келган. Улардан 22 мингдан ортиғи Ўзбекистонда ва 18 мингга яқини Озарбайжонда. 2050 йилга бориб минтақанинг тўққизта шаҳри, жумладан, Ашхободда иссиқлик туфайли йиллик иқтисодий йўқотишлар ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан ошиши тахмин қилинмоқда.

Қирғизистонда экстремал ҳарорат ҳар йили 200 км га яқин йўлларнинг шикастланишига олиб келади, бу эса таъмирлаш учун катта харажатларни келтириб чиқаради ва транспорт инфратузилмасига боғлиқ бўлган иқтисодий фаолиятни издан чиқаради, дейилади ўрганишларда.

 

Оқибатларни юмшатиш  мумкинми?

Тадқиқотда ЕМО шаҳарлари ҳарорат кўтарилишининг салбий оқибатларини юмшатиш учун ҳозирданоқ амалга ошириши шарт бўлган чора-тадбирлар таклиф этилган.

Улар шаҳарларда «яшил» ҳудудлар ва сояли майдонларни кўпайтириш учун дарахтлар экиш, биноларни пассив совитиш учун модернизация қилиш, аҳолини эрта огоҳлантириш тизимларини яратиш ва соғлиқни сақлаш тизимлари фаолиятини яхшилаш, «совитиш» марказларини ташкил этиш, иссиқликка чидамли материаллардан фойдаланиш, шунингдек, шаҳар инфратузилмасини режалаштиришда об-ҳаво аномалияларини ҳисобга олишни ўз ичига олади.

Европа Иттифоқининг йирик шаҳарларида иссиқ кунлар сони 2050 йилга келиб уч баробардан кўпроққа ошиши мумкин. Айниқса, Жанубий Европа ва Туркияда йилига 40-70 кундан ортиқ иссиқ кунлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Сўнгги йигирма йил ичида Европа ва Марказий Осиёда иссиқлик билан боғлиқ ўн минглаб ўлим ҳолатлари содир бўлди ва бу кўрсаткич 2050 йилга келиб кўплаб шаҳарларда йўл-транспорт ҳодисалари даражасида икки ёки уч баробар ошиши мумкин. Ҳаддан ташқари иссиқ минглаб одамларни шошилинч ёрдам бўлимларига мурожаат қилишга мажбурламоқда, касалхоналар тўлмоқда ва сурункали касалликлар кучаймоқда, айниқса, кексалар ва кам таъминланганлар орасида, дейилади Жаҳон банки маълумотида.

Иссиқ кунларда ускуналар ишдан чиқади, энергия тизимлари ортиқча юкланади, таъминот занжирлари тўхтайди. Ҳаддан ташқари иссиқлик ҳам жисмоний ва ақлий иш қобилиятини пасайтиради. Бу ишчилар ишини секинлаштиради, иш кунини қисқартиради ва ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиради. Бу айниқса, қурилиш, транспорт ва туризм каби ҳаддан ташқари иссиқлик билан боғлиқ соҳаларда яққол сезилади.

Ҳаддан ташқари иссиқлик транспорт тизимларининг қисқа туташуви ва эскиришига олиб келади, қурғоқчиликни кучайтиради, ўрмон ёнғинлари хавфини оширади, ҳаво сифатини ёмонлаштиради ва электр тармоқларида юклама ошиб кетади. Минтақа инфратузилмасининг катта қисми, айниқса, Марказий Осиё ва Шарқий Европанинг баъзи қисмлари XX аср ўрталарида қурилган ва узоқ вақтдан бери янгиланишга муҳтож, дейилади тадқиқотда.

Жаҳон банки тавсиялари орасида жамоат транспорти, автобус бекатлари ва станцияларда салқинроқ шароитларни таъминлаш, шунингдек, транспорт инфратузилмасини юқори ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилиш ҳам бор.

«Шаҳарлар маъмурияти иссиқликка чидамлиликни ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва амалга оширишда етакчи роль ўйнайди, аммо муваффақиятга эришиш учун уларга аниқ ваколатлар, барқарор молиялаштириш ва миллий ҳокимият органлари билан яқин мувофиқлаштириш зарур. Тезкор чоралар ўнлаб йиллар давомида ЕМО минтақасидаги шаҳарларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва фаровонлигини оширишга ёрдам бериши мумкин», – деди Жаҳон банкининг шаҳарларни ривожлантириш бўйича катта иқтисодчиси Мегҳа Муким.

Жаҳон банкининг таъкидлашича, яшаш учун қулай шароитлар учун курашдаги муваффақият жойларда ҳаракатларни таъминлашга боғлиқ: вазифаларни аниқ тақсимлаш, муниципал салоҳиятни ошириш ва иссиқликка чидамлилик масалаларини бошқарув органларининг кундалик фаолиятига киритиш: ҳудудлаштиришдан тортиб бюджетлар ва жамоат соғлиғини сақлашни режалаштиришгача.

 

Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Шиддат  Билан эриётган  «пахтакор»

Шиддат Билан эриётган «пахтакор»

🕔16:45, 14.08.2025 ✔79

Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.

Батафсил
Яна эллик йилдан сўнг Тошкентда  жазирама  ўта ҳалокатли  тус олиши мумкин

Яна эллик йилдан сўнг Тошкентда жазирама ўта ҳалокатли тус олиши мумкин

🕔17:48, 23.07.2025 ✔83

Хусусан, Ашхободда юқорида айтилган ўлимлар 100 минг кишига 25-28 ҳолатни ташкил қилади.

Батафсил
Сувларнинг  ифлосланиши – қоракўзлар ҳаётига таҳдид

Сувларнинг ифлосланиши – қоракўзлар ҳаётига таҳдид

🕔16:06, 18.07.2025 ✔80

Қоракўз — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ тури. У асосан Ўзбекистоннинг дарё ва сув ҳавзаларида учрайди. Бу тур нафақат экологик жиҳатдан муҳим, балки биологик хилма-хилликни сақлашда ҳам алоҳида ўрин тутади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар