Бугун ҳар битта мамлакат ривожланишида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ экологик муаммоларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида ўрин тутади.
Янги Ўзбекистон ривожланиш стратегияси айни шу йўлдан бораётгани, атроф-муҳит масалалари, халқимизнинг экологик ҳақ-ҳуқуқлари Конституция даражасида мустаҳкамлангани билан халқаро миқёсда ўзига хос намуна бўлмоқда.
Айтиш жоиз, Конституция нормаларида бугун юзага келган глобал экологик муаммолар ҳамда мамлакатнинг шиддатли ривожланиш жараёнларида «Инсон қадри учун» тамойилига асосланган экологик сиёсатнинг ҳуқуқий асосларини қонун ва қонуности ҳужжатлари ҳамда Президентимиз фармон ва қарорлари орқали такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар давом этмоқда. Бугун мамлакатимиз аҳоли пунктларида, хусусан Тошкент шаҳрида вужудга келган экологик вазиятда Бош қомусимизнинг 49-моддасидаги ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эгалиги нормаси ижроси қатъий тарзда таъминланмоқда. Сўнгги бир ой ичида Ўзбекистон Президентининг атроф-муҳит муҳофазаси бошқаруви ва назорати тизимини янада такомиллаштириш, Тошкент шаҳрида экологик вазиятдан тезкор чиқиб кетишга ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган урбанизация жараёнларини тартибга солишга йўналтирилган 4 та фармон ва қарорлари, ҳукуматнинг эса 3 та қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатларда белгиланган тезкор ва босқичма-босқич амалга ошириладиган чора-тадбирлар эса ўз навбатида Конституция нормаларида белгиланган фуқаролар экологик ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Зеро, Конституциямизнинг 49-моддасида давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши, шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши таъкидлаб ўтилган.
Янгиланган экологик экспертиза қонунчилиги саноат ва қурилиш корхоналари томонидан тақдим этилаётган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари лойиҳаларига тақдим этиладиган экологик экспертиза хулосаларига қатъий экологик талабларни белгилайди. Экологик экспертиза ҳужжатлари лойиҳаларининг муҳокамаларида жамоатчилик экологик экспертиза институтининг жорий этилгани конституциявий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишда ҳуқуқий механизм бўлиб хизмат қилмоқда.
Амалда бўлиб келган экологик экспертиза қонунчилигида давлат дастурлари, концепциялари, шаҳарсозлик ҳужжатлари каби стратегик ҳужжатлар экспертиза объектлари ҳисобланса-да, бундай лойиҳаларни экологик экспертизадан ўтказишнинг ҳуқуқий механизмлари мавжуд бўлмаган. Қонунда стратегик экологик баҳолаш тизими жорий этилаётгани мазкур ҳужжатларда назарда тутилган фаолият оқибатларини олдиндан аниқлаш, баҳолаш ва тегишли чоралар кўриш имкониятларини яратади.
Шунингдек, стратегик экологик баҳолаш жараёнларида жамоат экологик экспертизасини амалга ошириш бўйича ҳуқуқий механизмнинг алоҳида ҳукумат қарори билан белгиланиши мамлакатимизда Конституцияда белгиланган демократик қадриятларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Сир эмас, бугун бутун дунё ҳамжамиятининг нигоҳи Орол муаммосига қаратилган бўлиб, ушбу муаммо нафақат Оролбўйи аҳолиси генофондига, балки минтақамиздаги барча давлатлар ижтимоий ҳаётига таъсири юқори экани тан олинмоқда. Шу сабабли ҳам Конституциямизнинг 49-моддасида давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўриши алоҳида белгилаб ўтилган.
Ҳозирда Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ўн битта халқаро конвенция, битим ва улар доирасидаги ўнга яқин кўп томонлама халқаро шартномага қўшилган. Жумладан, Париж битимини ратификация қилган томон сифатида 2030 йилга келиб иссиқхона газлари солиштирма ташланмаларини 2010 йилдаги даражага нисбатан 35 фоиз қисқартириш бўйича мажбурият олган.
Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари, Президентимиз томонидан халқаро миқёсда айтилаётган ташаббуслар дунё ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда. БМТ томонидан атроф-муҳит соҳасидаги жами 5 та миллий ташаббус, хусусан Инсон хавфсизлиги бўйича Оролбўйи транс жамғармасининг жорий этилгани ҳамда Оролбўйи минтақасининг экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиниши том маънода ўзбек дипломатиясининг ютуғи бўлди.
Хулоса ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон Конституцияси мамлакатимизда инсоннинг қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ва мамлакатнинг экологик хавфсизлигини кафолатлайдиган бош ҳуқуқий ҳужжат, дея эътироф этилмоқда. Шу боис, Бош қонунимизда белгиланган экология соҳасидаги конституциявий талабларни қонун ва қонуности ҳужжатларда янада мустаҳкамлаш мамлакатнинг экологик хавфсизлигини таъминлашга замин яратади.
Ғайрат МУҲАМЕДОВ,
«Давлат экологик экспертизаси
маркази» ДМ Бош директори
Қулай атроф-муҳит яратишга интилиш – «Инсон қадри учун» тамойилининг яққол ифодаси
🕔16:38, 11.12.2025
✔21
Бугун ҳар битта мамлакат ривожланишида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ экологик муаммоларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида ўрин тутади.
Батафсил
Африкада 60 минг пингвин очликдан қирилиб кетди
🕔16:27, 11.12.2025
✔18
Африка қитъасининг жанубий қирғоқларида яшовчи 60 мингдан ортиқ пингвин сардина балиқлари кескин камайиши оқибатида очликдан ўлди. Бу ҳақда янги ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб, The Guardian хабар берди.
Батафсил
Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ
🕔15:51, 27.11.2025
✔67
Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.
Батафсил