Табиат      Бош саҳифа

Яшил майдонлар кушандаси – чигиртка балосидан қандай ҳимояланиш мумкин?

Айрим табиий офатларни зараркунанда ҳашаротлар келтириб чиқаришини биласизми? Оқибатда инсоният ва она табиат жуда катта зарар кўради.

Яшил  майдонлар  кушандаси – чигиртка балосидан  қандай ҳимояланиш  мумкин?

Чигиртка қирони табиатнинг ана шундай жиддий офати бўлиб, унинг оқибатида келиб чиққан зарарни санаб адоғига етказиш қийин. «Тирик комбайн» деб таърифланувчи бу ҳашарот миттигина бўлса-да катта зиён-заҳмат етказиш қудратига эга. Унинг томорқамизда бир-иккита кўриниш берганида лоқайдларча қўл силтаб қўя қоламиз. Вақт ўтгач эса еб тўймас бу ҳашарот жуда тез кўпайиб, ҳаммаёқни босиб олади.

Чигиртка лашкарлардек ёпирилиб келдими, ризқ-насибадан айрилдим деяверинг. Чунки бу очкўз зараркунанда олдида учраган яшилликни еб тугатмасдан қўймайди. Айниқса, полиз, сабзавот ва бошоқли экинларни пайҳон қилишга жуда уста.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, дунёда 6800 га яқин чигиртка турлари мавжуд. Уларнинг катта қисми учиш қобилиятига эга эмас, фақат сакрайди. Гарчи шундай бўлса-да, улар соатига 15-16 километр тезликда ҳаракатлана олади. Чаққон ҳаракати билан қисқа вақт ичида у ҳудуддан бу ҳудудга ўтиб, яшилликни еб битиради. Баъзида улар емиш излаб 200-300 километр масофани дам олишларсиз босиб ўтиши мумкин.

Тўда бўлиб ҳаракатлнувчи бу ҳашаротлар галаси 1000 квадрат километр майдоннинг яшил дунёсига зарар етказиш қудратига эга.

Битта тўдада 50-60 миллиарддан ортиқ чигиртка мавжуд бўлиб, улар биратўла экин майдонларидаги 200-300 тонна маҳсулотни еб тугата олади.

Чигиртканинг тўртта оёғи тўртта чалғи-ўроққа ўхшайди. Бу оёқлари билан у дуч келган ўсимликка қирон етказаверади. Ўта сезгир бу ҳашарот ўз танасидан 20 баравар узоққа сакрай олиш хусусиятини инобатга олсак, унинг зарар етказиш тезлигини ҳам ҳисоблаш қийин эмас.

Чигирткалар ўта мослашувчан бўлиб, кимёвий ишланмалардан дарров қирилиб кетавермайди. Дала ёки томорқаларга сепилган ҳар қандай кимёвий дориларга тезда мослашиб олади. Бундан ташқари, тезкор кўчиб юргани боис ҳам уларга қарши қўлланилган кимёвий ишланмалар аксарият ҳолларда самарасиз қолади.

Хўш, унда бу очофат ҳашаротларга қарши қандай курашиш мумкин? Бу борада замонавий фанда бирор бир асқатадиган чоралар кўрсатмаси мавжудми?

Таассуфки, ушбу саволларга ҳалигача қониқарли жавоб йўқ. Лекин айрим адабиётларда ўтмиш авлодларимиз чигиртка балосига қарши қандай курашгани ҳақидаги қайдларни ўқиш мумкин.

Айни кунларда қишлоқ хўжалигининг бирон бир ҳудудида чигиртка хавфи тамомила йўқ деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани далаларини чигиртка босгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Масъул идоралар хавфни бартараф қилишга барча техникалар ва махсус перепаратлар тўла-тўкис тахт тургани ҳақида маълумотларни очиқлаб келади. Бизнингча, ҳар бир деҳқон, кластер ёки фермер хўжаликлари мутасаддилари чигиртка хавфига қарши ота-боболаримиз қўллаган усулдан ҳам фойдалангани маъқул. Бундай усул орқали личинка қўйиш арафасидаги ҳашаротлар ҳам йўқ бўлади.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

🕔16:40, 11.12.2025 ✔28

Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

Батафсил
Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

🕔16:36, 11.12.2025 ✔24

«Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

Батафсил
Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

Қашқалдоқлар кўпаймоқда

🕔16:28, 11.12.2025 ✔27

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

    Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

    Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

    ✔ 28    🕔 16:40, 11.12.2025
  • Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

    Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

    «Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

    ✔ 24    🕔 16:36, 11.12.2025
  • Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

    Қашқалдоқлар кўпаймоқда

    Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

    ✔ 27    🕔 16:28, 11.12.2025
  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 48    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 39    🕔 10:53, 04.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар