Табиат      Бош саҳифа

Дарахтлар кесилишига қарши мораторий нафақат давом этиши

балки унумдор, серҳосил ерларда қурилиш қилишга ҳам чеклов жорий қилиш вақти келди

Дарахтлар  кесилишига қарши  мораторий  нафақат  давом этиши

Кейинги йилларда мамлакатимизда бунёдкорлик ишлари кўлами тобора ошмоқда. Нафақат шаҳарларда, балки қишлоқ жойларда ҳам қурилишлар авжида ҳозир. Қисқа фурсатда янги-янги иморатлар тикланиб, юртимиз чиройига чирой қўшмоқда. Бу, албатта қувонарли, кўркам ва чиройли иморатларда ишлашга, яшашга нима етсин.

Аммо, ана шу қурилишлар учун жой танлаш, шаҳарнинг энг жозибадор масканларида уй қуриш мақсадида табиатга, соғлом атроф-муҳит мувозанатига жиддий хавф етаётгани дилни хира қилади. Чунки қурилиш соҳаси даромадни буромад қиладиган тадбиркорлик ёки бизнеснинг катта тури. Енг шимариб ишга киришган қурувчи, аввало, ҳар бир бунёдкорлиги ортидан катта фойдани кўзлайди. Бу фойда ва манфаат она табиатга жиддий зиён-заҳмат етказиш орқали келаётганини эндиликда асло яширишга ҳожат йўқ.

Қаерда иморат тиклаш учун мос ва қулай жой бўлса, қурилишга ихтисос­лашган ташкилот борки, ўша жойга кўз тикмоқда. Улар учун гуркираб турган дарахтлар, яшил маконнинг сариқ чақача қадр-қиммати йўқдек гўё. Гарчи дарахтлар кесилишига мороторий эълон қилинган бўлса-да, бир йўлини топиб ўзлари хоҳлаган жойдан қулоқ чиқарувчи қозончидай иш тутаётган қурилиш ташкилотлари йил сайин кўпайиб бормоқда. Улар кейинги кунларда дарахтларни кесишга қонуний рухсат берилиши тарафдорлари сифатида ҳам танилиб қоляпти.

Аслида йил сайин авж олаётган глобал исиш, иқлим ўзгариши хавфини юмшатиш бугуннинг энг долзарб вазифаси саналади. Теварак-атрофда дов-дарахт қанчалик кўп бўлса, бу хавфни бирмунча юмшатиш мумкин. Дарахтларни экиш орқали яшил маконни кенгайтириб, кўпайтириб бўлмаслиги кундай аён. Чунки бир томондан экаяпмиз, иккинчи томондан эса қурилиш баҳонасида аёвсиз равишда кесишяпти. Мобода дарахтларни кесишга қарши эълон қилинган мороторий талаблари юмшатилса, аҳвол баттар ёмонлашаверади, хавф тобора ортиб бораверади. Оқибатда ҳар йил куз ва баҳор ойларида жон койитиб кўчат экканимиздан ҳеч қандай фойда бўлмайди.

Хўш, дарахт кесилса, унда ин қуриб яшаётган қушлар қаёққа боради? Қушларнинг қирилиб кетиши  биохилма-хилликка жиддий зарар етишига олиб келади. Иморат қуриш мақсадида ярим асрлик баҳайбат дарахт кесиб, ўрнига экилганлари атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш учун қанча йиллар керак бўлади. Чунки ёш дарахт чанг-тўзон ёки шовқинларни тутиб қололмайди, ўзидан етарли даражада кислород ажратолмайди.

Яна бир гап. Шаҳарлардаги яшиллик оламига одамлар билан бирга зараркунанда ҳашоратлар ҳам катта зиён-заҳмат етказяпти. Шаҳарлардаги дов-дарахтга ­эътибор берсангиз, уларнинг кўпчилиги касалланганга ўхшайди, япроқлари баҳордаёқ сарға­йиб бошлайди.

Бунинг асосий сабаби шуки, ҳаво қанчалик қизий бошлагани сайин ҳашоратлар ўзини салқин жойга –  дарахтлар шох-шаббалари орасига уради. Натижада улар бу ерда болалаб, катта бир зараркунандалар оиласини шакллантиради. Агрономлар, биолог ва кимёгарлар билан биргаликда шаҳарлардаги дов-дарахтларни асраш бўйича профилактик чоралар ҳам кўриб борилса, нур устига нур бўлар эди.

– Чет элларда кўп саёҳат қилган юртдошларимиз яхши билишади, Европада ҳар бир гиёҳ, ҳар бир дов-дарахт жуда қадрланади. Уларни топташ ёки кесиш – Ватанга хиёнат билан тенглаштирилади. Агар бирор жойда қурилиш амалга ошириладиган бўлса, бирорта дарахтга шикаст етказмаслик борасида бажарувчи ташкилотдан кафолат олинади. Албатта, бу кафолат шунчаки қоғозбозлик эмаслигига кўпчилик гувоҳ ҳам бўлган, – дейди хоразмлик журналист Феруза Тангриберганова.

Хулоса шуки, дарахтларни кесишга қарши чекловлар давом этиши – бугуннинг ва эртанги куннинг ўзгармас талаби. Бу чекловлар юмшатилса ёки олиб ташланса, биз ўз тақдиримизга, келажагимизга рахна солган бўламиз.

Тан олиш жоиз, яшил макон ва дарахтзорларни кўпайтириш бугун қанчалик зарур ҳисобланса, қурилиш ва бунёдкорлик ҳам шунчалик муҳим саналади. Бу борада мутахассис ва мутасаддилар ҳамжиҳатликда обдан ўйлаб, бамаслаҳат иш олиб боришлари лозим. Дарахтлар кесишга чекловлар давом этар экан, унумдор, серҳосил ерларда қурилиш қилишга ҳам мороторий жорий қилишни ҳам ўйлаб кўришга тўғри келади. Бунёдкорлик, қурилиш учун ерлар ташландиқ жойлардан ажратилса, айни муддао бўлармиди?! Тўғри, пойтахт Тошкент  шаҳрида бундай ерлар кам. Аммо чекка ҳудудларда дашт ва яримдашт ерлар ястаниб ётибди. Қайсики қурилиш ташкилоти ана шундай жойларни обод ва кўркам масканларга айлантиролса, қойил қолмай илож йўқ.

 

Пўлат ЭРМАТОВ,

Хоразм вилояти




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔24

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔27

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔36

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 24    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 27    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 36    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 54    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 36    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар