Табиат      Бош саҳифа

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Бундайларни кўрганимда беихтиёр тилсиз жониворлар ҳақида ўйлаб қоламан...

Табиат олами турфа мўъжизаларга бой. Ундаги ҳар бир жониворнинг ўзига хос яшаш муҳити ҳамда қонунияти бор. Айрим ҳайвонлар ўзининг эркаклигини ҳис қилиб, мардлигини намоён қилиб яшашади. Айниқса, сайғоқлар ҳаётида инсоният учун ибрат намунаси бўла оладиган хусусиятлар талайгина.

Одатда сайғоқлар пода-пода бўлиб ўтлоқма-ўтлоқ кўчиб яшашади. Бу уларнинг баъзан жиддий хавф-хатарларга дуч келишларига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Чунки тўқай ва ўрмонларда бўри, айиқ, шоқол, дайди ит, чиябўри каби йиртқич ҳайвонларга ҳам дуч келишади. Бу ҳайвонлар ҳужум қилганида подадаги ожиз ва нимжон сайғоқлар ҳаётига хавф туғилади. Бироқ подадаги эркак сайғоқлар урғочи ва ёш сайғоқларни йиртқич ҳайвонларга осонгина бериб қўймайдилар.

Хавф туғилган пайтда эркак сайғоқлар ғалати бир тарзда маърай бошлайди. Бундай муҳим ишорани англаган урғочи ва ёш сайғоқлар қоча бошлайди. Ана шунда эркак сайғоқлар подадан орқада қолганча оқсоқланиб бошқа томонга қараб юради. Йиртқич ҳужумкор ҳайвон эса, «менга осонгина ўлжа топилди» деб ўйласа керак, тезда уни қўлга киритишга интилади. Ана шунда эркак сайғоқ гоҳ ўнг, гоҳ чап томонга югуриб қоча бошлайди. У ҳеч қачон ўз подаси қочган томонга қараб югурмайди. Бошқа томонларга қочиб-қочиб йиртқич ҳайвонни ҳоритади ва олисларда адаштириб кетади.

Бизнинг миллий табиат боғимизда ҳам тўда-тўда бўлиб ўтлаб юрган сайғоқларни тез-тез учратамиз. Баъзан озуқа бериш мақсадида уларга яқинлашганимизда 3-4 бош эркак сайғоқ дарров бир четга чиқиб оқсоқланиб биз томонга кела бош­лайди ва унга яқинлашганимизда эса ҳар қайсиси ҳар томонга шиддат билан чопа бошлайди.

Баъзан миллий табиат боғидаги қушлар оламини кузатганимизда ҳам шунга ўхшаш ҳолатларни кўп учратамиз. Қирғовул, оққуш, сақоқуш ва какликларнинг нари хавф туғилганда биринчи галда урғочиси ва жўжаларини огоҳлантириб, уларнинг панароқ жойга беркинишига ёки кўкка учиб кетишига шароит яратадилар.

Бу улардаги туғма инстинктми ёки ўз ҳаёти давомида орттирган тажрибасими – буни ўрганиш қизиқарли, албатта. Нима бўлганда ҳам ҳайвонот ва қушлар оламидаги нар (эркак)ларда ҳам ғурур, мардлик ва жасорат намуналари одамзодга ибрат бўлишга арзийди деб ўйлайман.

 

Режепбай РЎЗИМОВ,

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи

1-даражали инспектори




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар