Табиат      Бош саҳифа

Плоггинга қўшилинг, соғлом турмуш ва тоза атроф-муҳит сари қадам қўйинг

Кўчалар, хиёбонлар, дарахтзорлар орасида ётган пластик идишлар, қоғоз парчалари ёки бошқа чиқиндилар нафақат кўнгилни хира қилади, балки атроф-муҳитга ҳам жиддий зарар етказади.

Плоггинга  қўшилинг, соғлом турмуш ва тоза  атроф-муҳит сари қадам қўйинг

Шу боис, бугун ҳар бир мамлакатда давлат миқёсидаги ташкилотлардан тортиб, ҳар бир фуқаро, ёшу кекса биргаликда жам бўлиб чиқинди муаммосига қарши курашишга бел боғлаган. Барча бирдек соғлом турмуш тарзини оммалаштириш йўлида турли ташаббусларни илгари сурмоқда. Ана шундай ғоялар орасида плоггинг алоҳида эътиборга лойиқдир.

«Плоггинг» сўзи швед тилидаги «плоcка упп» (олиб қўйиш) ва инглиз тилидаги «жоггинг» (югуриш) сўзларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Мазмунан, бу оддий югуришни чиқиндиларни йиғиш билан бирлаштириш демакдир. Шунчаки спорт билан шуғулланиш эмас, балки атрофни тозалашга ҳам ҳисса қўшиш. Бу плоггингнинг асосий ғояси ҳисобланади. Ушбу ташаббус 2016 йилда Швецияда пайдо бўлган бўлиб, қисқа вақт ичида Европадан Осиёгача, Америкадан Австралиягача кенг ёйилди. Ҳозирги кунда минглаб экология ихлосмандлари, спортчилар ва оддий фуқаролар бу ҳаракатга қўшилишган.

Плоггингнинг энг катта афзаллиги – унинг икки томонлама фойда бериши. Биринчидан, югуриш, эгилиш, қўл ва оёқ ҳаракатлари орқали тананинг барча мушаклари ишлайди. Мутахассислар ҳисоблашича, плоггинг билан шуғулланувчи одам оддий югуришга қараганда 30 фоиз кўпроқ калория сарфлайди. Иккинчидан, ҳар бир йиғилган чиқинди табиатга беқиёс фойда келтиради. Пластик бутилкалар ёки полиэтилен пакетлар эриб кетиши учун бир неча юз йиллар керак бўлади. Демак, уларни йиғиб, тўғри жойга топшириш орқали биз келажак авлодга тоза ҳаво, соф тупроқ ва беғубор манзараларни мерос қолдирамиз.

Плоггинг – жамоавий ҳаракат. Бу ҳаракатнинг яна бир аҳамиятли жиҳати – унинг ижтимоий характеридир. Кўплаб мамлакатларда плоггинг акциялари жамоавий тарзда ўтказилади. Масалан, дам олиш кунлари бир гуруҳ одамлар қўлқоп ва махсус пакетлар билан шаҳарнинг боғлари ёки маҳалла ҳудудига чиқиб, югуриш жараёнида чиқиндиларни йиғишади. Бу нафақат экологик фойда, балки одамлар ўртасида мулоқот, дўстона муҳит ва ижобий кайфият ҳам яратади.

Юртимизда сўнгги йилларда экологик ташаббусларга эътибор ошиб бормоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, «Экоҳашар» тадбирлари, чиқиндиларни саралаш тизими жорий қилиниши – буларнинг барчаси экологик маданиятни шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Плоггинг эса бу йўналишда янги ва қизиқарли усул бўлиши мумкин. Маҳаллаларда, мактабларда, олий таълим муассасаларида, корхона жамоаларида плоггинг кунларини ташкил этиш орқали биз бир вақтнинг ўзида ҳам спорт, ҳам экологияни тарғиб қиламиз. Ёшлар учун бу ўзига хос экологик тарбия, катталар учун эса соғлом турмуш тарзига қўшимча туртки бўлади.

Плоггингга алоқадор бўлган қуйидаги қизиқарли маълумотларни келтириш мумкин:

– Швецияда плоггинг акциялари туфайли йиллик чиқиндилар ҳажми 5-7 фоизга камайган;

– плоггинг билан шуғулланган одам 30 дақиқада ўртача 300 дан 400 калориягача сарфлаб, ортиқча вазнни йўқотади;

– айрим мамлакатларда плоггинг мусобақалари ҳам ўтказилади, унда энг кўп чиқинди йиққан ва энг узоққа югурган иштирокчилар мукофотланади;

– плоггинг ҳаракати ижтимоий тармоқларда турли хештеглар остида миллионлаб постлар билан тарғиб қилинмоқда.

 

Плоггингни бошлаш учун махсус тайёргарлик ёки қиммат жиҳозлар керак эмас. Сизга керак бўладигани – қулай спорт кийими, қўлқоп ва чиқиндилар учун мустаҳкам пакет.

 

Югуриш йўналишини аввалдан танлаб олиб имкон қадар хавфсиз ва одамлар кўп юрадиган ҳудудларни танлайсиз. Чиқиндиларни тўплагач, уларни чиқинди қутиларига ёки қайта ишлаш пунктларига топширасиз.

Плоггинг – бу шунчаки спорт эмас, бу ҳаёт тарзи. Унда ҳар бир одам ўз соғлиғини мустаҳкамлаш билан бирга, атроф-муҳитни асрашдек улкан савоб ишга ҳисса қўшади. Ҳар бир йиғилган пластик идиш, полиэтилен пакет ёки қоғоз парчаси – табиатга қайтарилган тозаликнинг бир қисмидир.

Бугун йўлак четида ётган чиқиндига кўпда эътибор бермаймиз. Аммо эртага у чиқинди биз нафас олаётган ҳавога, ичаётган сувимизга, еяётган озиқ-овқатимизга таъсир қилади. Шунинг учун «Плоггинг» ҳаракатини ҳаётимизга киритиш – ўз келажагимизни асрашнинг энг оддий ва самарали йўлларидан биридир.

Барчани плоггинг ташаббусига қўшилишга, табиатни биргаликда асрашга чорлаймиз!

 

Зайнура ҚОДИРОВА,

Термиз давлат университети ўзбек
филологияси факультети ўзбек тили ва

адабиёти кафедраси доценти




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔40

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 40    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар