Табиат      Бош саҳифа

Тиббиёт чиқиндилари хавфли, аммо уларни хавфсиз ёқиб энергия олувчи илк завод иш бошлади

Тиббиёт муассасаларидан чиқадиган чиқиндилар табиат учун ҳам, инсонлар учун ҳам хавфли бўлган чиқиндилар сирасига киради. Йиллар давомида атроф-муҳит учун жиддий хавф туғдирадиган тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш масаласи, айниқса, пандемиядан кейинги даврда, дунё миқёсида долзарб муаммога айланди.

Тиббиёт чиқиндилари хавфли,  аммо уларни хавфсиз ёқиб энергия олувчи илк завод  иш бошлади

Улар бошқа чиқиндилардан нимаси билан фарқ қилади, деган савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, нотўғри йўл билан утилизация қилинган тиббий чиқиндилар жиддий экологик ва эпидемиологик хавфларни келтириб чиқариш эҳтимоли юқори. Ўзбекистонда йилига 90 минг тонна тиббиёт чиқиндиси ҳосил бўлади. Шу пайтга қадар уларнинг барчаси бошқа турдаги чиқиндилар сингари махсус полигонларга олиб чиқилган. Куни кеча эса Тошкентдаги 16-сонли шаҳар шифохонаси ёнида тиббиёт чиқиндиларини ёқиш орқали иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи илк завод иш бошлади.

 

Кунига 3 тонна чиқинди ёқилмоқда

«Ноль чиқинди» (zero waste) тамойили асосида янги тартиб ва механизмларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 июлда «Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қарори қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжат ижроси юзасидан АҚШнинг Sayar компанияси томонидан тиббиёт чиқиндиларини ёқиш орқали муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчи республикадаги илк завод фаолияти йўлга қўйилди.

«Ҳозирда бу заводга Тошкент шаҳридаги 16 ва 17-сонли шифохоналардан, шунингдек, хусусий клиникалардан ҳам тиббиёт чиқиндилари олиб келиняпти. Завод кунига 20 соатда 6 тоннагача чиқинди ёқиш қувватига эга. Айни пайтда бир кунда 3 тонна миқдордаги тиббиёт чиқиндиси ёқилиб, бартараф этилмоқда. Утилизация натижасида олинаётган иссиқлик энергияси 16 ва 17-шаҳар шифохоналарига етказиб берилмоқда», – дейди Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги бош мутахассиси Жамшид Ҳасанов.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Тошкент шаҳри мамлакатдаги энг кўп чиқинди ҳосил бўладиган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли кўп қаватли уйларга яқин жойларда ташкил қилинган махсус чиқинди ташиш шохобчаларида тиббиёт чиқиндилари учун ҳам алоҳида контейнерлар ўрнатиш режалаштирилган. Бу яқин орада жорий этилади. Тиббиёт чиқиндилари ҳам алоҳида контейнерга ташланса, уларни мазкур заводга олиб келиш осонроқ бўлади.

 

Нега айнан Sayar?

Мазкур завод нега айнан Американинг Sayar компанияси томонидан қурилаётгани кўпчиликни қизиқтириши табиий. Жамшид Ҳасановга кўра, бундай лойиҳа таклифи Хитой, Жанубий Корея, Финляндия каби етакчи давлатлар инсвесторлари томонидан ҳам билдирилган. Аммо масъулларни биринчи навбатда, Sayar компаниясининг технологияси қизиқтирди. Шунингдек, фильтрация ва ёндириш тизимлари ҳам хавфсизроқ экани ҳам эътиборга олинган. Шундан сўнг, 2024 йил 13 апрелда инвестор, лойиҳа компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида инвестиция шартномаси имзоланган.

Компания билан амалга оширилаётган инвес­тиция лойиҳаси икки босқичли бўлиб, биринчи босқич – 2024-2025 йиллар давомида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг барча турдаги тиббиёт муассасаларини қамраб олади. Унинг қиймати 7 млн доллар бўлиб, тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинади. Мазкур уч ҳудудда бир йилда ҳосил бўладиган 6 минг тонна тиббиёт чиқиндисини термик қайта ишлаб, йилига 20 ГВт соат қувватга эга ускуналарни ишга тушириш белгиланган.

Иккинчи босқич – 2026-2030 йилларда 108 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш орқали республиканинг қолган ҳудудларида амалга оширилади. Бунда тиббиёт муассасаларида йилига ҳосил бўладиган 90 минг тонна тиббиёт чиқиндисини утилизация қилиб, йилига 300 ГВт соат қувватга эга ускуналар ишга туширилади.

Бугунги кунда тиббиёт чиқиндиларини самарали утилизация қилишга мўлжалланган бу каби заводлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Олмазор туманидаги ҳамда Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги тиббиёт муассасаларида ҳам қурилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔40

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 40    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар