Экоолам      Бош саҳифа

Экологик партия депутатлари одамлар орасида

Депутатларнинг ҳудудларда бўлиши, халқ билан учрашувлар ўтказиши ва муаммоларни ўрганиши – бу шунчаки жараён эмас. Бу орқали халқ ва давлат ўртасида мус­таҳкам кўприк бунёд бўлади. Чунки аҳолининг ҳар бир эътирози, фикри ва таклифи депутатлар орқали давлат даражасига кўтарилади.

Экологик партия депутатлари одамлар орасида

Бу жараённинг энг катта афзаллиги шундаки, ислоҳотлар «юқоридан – пастга» эмас, балки «пастдан – юқорига» йўналиш олади. Яъни, халқнинг оғриқли нуқталари ва эҳтиёжлари бевосита парламент даражасида муҳокама қилинади. Натижада қарорлар ҳаётий ва аниқ бўлади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг жойларда бўлиб, халқ билан ўтказаётган мулоқотлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаси, ҳудудлардаги экологик вазият билан танишувлар ана шундай жонли тус олмоқда. Депутатлар ҳудудларда одамлар орасида бўлиб, халқ ва давлат ўртасидаги кўприкка айланмоқда.

 

Қуёшдан даромад топаётганлар

Охирги йилларда Ўзбекистонда «яшил» энергетика ва экологик барқарорлик масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда.

Бугунги кунда ушбу ташаббуслар нафақат йирик лойиҳаларда, балки оддий оилалар ҳаётида ҳам амалий ифодасини топмоқда. Бунга ёрқин мисол сифатида Шофиркон туманидаги «Шўробод» қишлоғида истиқомат қилувчи Сами Ғаффоров хонадонидаги инновацион ёндашувни келтириш мумкин. Бу тажриба ўзбек оиласининг энергетик истеъмолчидан ишлаб чиқарувчига айланиши мумкинлигини исботламоқда.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов ушбу хонадонда бўлиб, бундай фаолиятни «яшил» энергетика ва экологик барқарорлик йўлидаги муҳим қадам дея баҳолади.

Сами Ғаффоров серқуёш ўлкамизнинг беқиёс имкониятидан оқилона фойдаланиб, яшаб турган уйининг томига замонавий қуёш панеллари ўрнатган. Бу тизим шунчаки электр энергиясини тежашдан кўра анча катта аҳамиятга эга бўлди.

Биринчидан, қуёш панеллари аввало, хонадоннинг барча электр энергияси эҳтиёжларини тўлиқ қоплаб, оила учун энергетик мустақилликни яратди.

Иккинчидан, ортиқча ишлаб чиқарилган энергия умумий тармоққа сотилмоқда. Бу эса Сами Ғаффоров оиласи учун доимий қўшимча даромад манбаига айланди. Бу тажриба аҳолига энергияни фақат истеъмолчи эмас, балки ишлаб чиқарувчи сифатида ҳам қараш имкониятини бермоқда.

Ушбу хонадоннинг яна бир ўзига хос жиҳати унинг экологик бойлиги билан боғлиқ. Ҳовлида бир асрдан ортиқ тарихга эга бўлган улкан тут дарахти қад ростлаб турибди.

Қишлоқнинг бир асрлик тарихига гувоҳ бу дарахт, нафақат хонадонга кўрк бағишлайди, балки тарихий-маданий меросининг бир қисми ҳисобланади. Энг муҳими, ушбу тут дарахти табиий тарзда экологик мувозанатни сақлашда беқиёс рол ўйнаб, яшил макон яратишга ҳисса қўшмоқда.

Депутат Ойбек Раҳимов экофаол Сами аканинг тажрибаси билан яқиндан танишди. Бу инсон ташаббусини юқори баҳолаб, унинг фаолияти «яшил» энергетикага ўтиш ва экологик барқарорликка эришиш йўлида муҳим қадам эканини таъкидлади.

– Ўз жонбозлиги ва меҳнатсеварлиги билан бошқаларга ибрат бўлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш – Экологик партия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири. Бу каби тажрибалар бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг тарғиб қилиниши керак, – дейди бу ҳақида депутат Ойбек Раҳимов.

 

10 сотихдан 50 миллион даромад

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Ойбек Раҳимов Шофиркон туманидаги «Гулис­тон» МФЙда истиқомат қилувчи меҳнаткаш деҳқон Бахшилло Зоиров тажрибасини барча ҳудудларга намуна сифатида кўрсатишни дилига тугиб қўйди.

Гап шундаки, деҳқон Бахшулло Зоиров атиги 10 сотих томорқасидан оқилона фойдаланиш орқали юқори даромадга эришмоқда. Жумладан, ернинг 4 сотихида карам, 3 сотихида лимон парвариш қилинган бўлиб, қолган 3 сотихида эса эртаки мева ва сабзавотлар етиштирилмоқда.

Бу фаолият нафақат оиланинг йиллик эҳтиёжларини тўлиқ қоп­лайди, балки қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Деҳқоннинг ҳисоб-китобларига кўра, у томорқадан йилига 40-50 миллион сўмгача даромад олмоқда. Шунингдек, у суғоришда сувни тежовчи томчилатиб суғориш технологиясини қўллаб келмоқда.

Депутат Ойбек Раҳимов Бахшилло Зоиров билан суҳбатлашди ва унинг ишлари билан яқиндан танишди. Суҳбат давомида деҳқон келажакда иссиқхона фаолиятини янада кенгайтириш ва қиш мавсумида ҳам томорқадан унумли фойдаланиш ниятида эканини билдирди.

 

Ҳалоллик – тараққиёт кафолати

Бугунги кунда Президент ташаббуси билан Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда, ҳалоллик ва шаффофлик бош мавзуга айланмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ва маҳаллий фаоллар, кенгаш депутатлари иштирокида ўтказилган муҳокамалар айни шу муҳим шиор остида кечди.

Тадбир, амалда, коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг ҳудудий йиғилишига айланди. Унда мамлакат тараққиётининг илдизига болта ураётган асосий омил – коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашишнинг устувор йўналишлари кескин муҳокама этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил 29 июль куни маиший коррупцияга қарши курашишга оид берилган топшириқлар йиғилиш диққат марказида бўлди. Маълумки, аҳоли энг кўп тўқнашадиган, оддий фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларига бевосита зарар етказадиган «маиший» порахўрликка қарши курашиш – жамиятда ҳалоллик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлашнинг асосий кафолати.

Муҳокамалар жараёнида маҳаллий Кенгаш депутатлари, тегишли ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ва кенг жамоатчилик олдидаги масъулиятни ошириш нақадар зарурлиги қайд этилди. Абдушукур Ҳамзаев ва йиғилиш қатнашчилари коррупцияни енгиш учун нафақат жазолаш, балки унинг олдини олиш муҳимлигига урғу беришди.

Шу мақсадда қуйидаги таклиф ва тавсиялар билдирилди:

«Ҳалоллик дарслари»: ёшлар онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантириш учун мактаб ва олийгоҳларда ана шундай дарсларни кенг жорий этиш.

Рақамлаштириш: давлат хизматларини рақамлаштириш жараёнини янада кенгайтириш. Зеро, инсон омили камайган жойда порахўрлик учун имконият қолмайди.

Очиқ мулоқот: аҳоли билан очиқ мулоқот ва фикр алмашиш механизмларини кучайтириш орқали жамоатчилик назоратини ошириш.

Депутат билан мулоқот чоғида барча идоралар ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди. Бухоро вилоятидаги бу учрашув шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши муросасизликни оддий шиордан амалий ҳаракатга айлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.

 

Халқ ишончи масъулияти

Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш масаласи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Азизбек Акбаровнинг доимий диққат марказида. Ҳудудларда сайловчилар ҳузурида бўлиб ўтаётган ўрганишлар давомида депутат томонидан берилган ҳар бир ваъда, айниқса, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган мажбуриятлар унинг сайловчилар олдидаги юксак масъулиятидан далолат беради. Яқинда Балиқчи туманидаги «Гўрўвон» МФЙ маҳалла тиббиёт пунктида кузатилган ижобий ўзгаришлар депутатнинг айтган сўзи устидан чиққанини яна бир бор исботлади.

Депутат жорий йилнинг январь ва июнь ойларидаги ўрганишларда ҳам мазкур тиббиёт пунктида бўлиб, муассасада аҳоли саломатлигини тиклаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари, шунингдек, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишган эди. Ўшанда тиббиёт биносининг фасад қисми таъмирталаб аҳволда экани, шунингдек, муолажа хоналарининг ҳолати ҳам қониқарсиз экани аниқланган. Бу эса шифо излаб келган фуқаролар учун бир қатор ноқулайликлар туғдирган.

Депутат Азизбек Акбаров бу каби ҳолатларни бартараф этишда ўз ваколатидан келиб чиққан ҳолда амалий кўмак беришни ваъда қилган эди. Орадан кўп вақт ўтмай, депутатнинг қатъий аралашуви натижасида тиббиёт пунктида таъмирлаш ишлари бошланди. Бу галги ўрганишлар давомида депутат тиббиёт масканидаги ишлар ҳолати билан яқиндан танишди.

 

Коррупция ва коммунал муаммолар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекис­тон Экологик партияси фракцияси аъзоси ­Ботирали Шодиев Самарқанд шаҳридаги «Найман» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалланинг асосий таянчи бўлган «еттилик» билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида бир қатор долзарб ижтимоий масалалар кўтарилди.

Айниқса, бугун коррупцияга қарши курашиш ва бу жараёнда барчанинг бирдек иштирок этиши, одамларнинг уйғоқ ва ҳушёр бўлиши талаб этилади. Депутат иштирокчиларга бутун мамлакатимиз миқёсида бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, бу иллатга қарши маҳалла даражасида муросасиз бўлишга чақирди.

Шунингдек, Экологик партия вакили сифатида экологик сиёсат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда маҳалла учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган чиқиндиларни бошқариш борасидаги ишлар юзасидан тушунчалар бериб ўтди.

Учрашувнинг асосий қисми маҳалла йиғилиши «еттилиги» томонидан илгари сурилган аниқ амалий режа ва аҳолини қийнаётган муаммоларни муҳокама қилишга қаратилди.

Қуёш панелли чироқлар: маҳаллада кўчаларни ёритиш тизимини яхшилаш ва энергия тежаш мақсадида қуёш панелли чироқларни кўпайтириш бўйича белгиланган режалар муҳокама қилинди.

Ичимлик сув: аҳолининг турмуш фаровонлиги учун муҳим бўлган ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Ободонлаштириш: кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш борасидаги белгиланган режалар таҳлил қилинди.

Муҳокамалар жараёнида аҳолини қийнаётган коммунал тизимдаги бошқа муаммолар ҳам ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар бўйича депутат томонидан тавсиялар берилди.

 

Тиббиётдаги муаммолар калити

Бугун соғлиқни сақлаш тизимида одамлар розилигига эришиш – соҳадаги ислоҳотларнинг асосий мақсади. Қилинаётган ишлар, аввало, халқ саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган. Шу мақсадда депутат Ноиба Иноятова Қашқадарёдаги фтизиатрия ва пулмонология марказида бўлиб, шифокор ва беморлар билан дилдан суҳбатлашди.

Депутат энг долзарб масала – рақамлаштириш жараёнига алоҳида эътибор қаратди. Бу тизим орқали беморларнинг даволаниш жараёни, шифокорлар фаолияти, дори воситаларининг сарфи ва тақсимоти очиқ-ойдин кўринади. Шубҳасиз, рақамли бошқарув бир томондан самарадорликни оширса, иккинчи томондан коррупция хавфини кескин камайтиради. Бу эса жамиятда ишонч ва адолат тамойилларини мустаҳкамлайди.

Қолаверса, сил каби юқумли касалликларнинг олдини олиш ва эрта ташхис қўйиш жараёни замонавий ахборот тизимлари ёрдамида самарали амалга оширилиши мумкин. Депутатнинг бу борадаги кузатувлари ва тавсиялари тизимда кечаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш учун муҳим ўрин тутади.

Рақамлаштириш соғлиқни сақлаш соҳасида шунчаки технология эмас, балки халқ ҳаётида шаффоф­лик, тезкорлик ва ишончлиликни таъминлайдиган энг муҳим ислоҳотлар пойдеворидир.

 

Депутат назорати – ислоҳотлар ҳаётийлигини таъминлайди

Экологик партия депутати Ольга Литвинова Тошкент шаҳридаги 29-сонли оилавий поликлиника ва болалар сил касалликлари шифохонасида бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари билан танишди. Терапевт ва педиатрлар билан таъминланганлик, ёши улуғ фуқароларга патронаж хизмати кўрсатиш, болалар саломатлигини тиклаш жараёнида психологик қўллаб-қувватлаш масалалари депутат эътиборида бўлди. Шунингдек, санитария-­эпидемиологик хавфсизлик ва экологик омиллар ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

Муҳим жиҳати шундаки, депутатлик назорати орқали тизимдаги мавжуд муаммолар тезда аниқланади ва улар юзасидан тегишли давлат органларига сўровлар юборилади. Натижада қарорларнинг амалий ижроси таъминланади, соғлиқни сақлаш тизими эса янада ҳаётийлик касб этади.

Депутатлар фаолияти – бу назорат ва мониторинг билан чекланиб қолмайди. Улар жамоатчиликнинг кўзи ва қулоқлари сифатида муаммоларни парламент муҳокамасига олиб чиқади. Шу маънода, депутатлик назорати ислоҳотларнинг ҳаётийлигини таъминлайдиган энг муҳим демократик механизмдир.




Ўхшаш мақолалар

Дарахтлар энди  онлайн  назорат  қилинади

Дарахтлар энди онлайн назорат қилинади

🕔15:49, 03.10.2025 ✔9

Пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди

Батафсил
Экологик партия депутатлари одамлар орасида

Экологик партия депутатлари одамлар орасида

🕔15:47, 03.10.2025 ✔10

Депутатларнинг ҳудудларда бўлиши, халқ билан учрашувлар ўтказиши ва муаммоларни ўрганиши – бу шунчаки жараён эмас. Бу орқали халқ ва давлат ўртасида мус­таҳкам кўприк бунёд бўлади. Чунки аҳолининг ҳар бир эътирози, фикри ва таклифи депутатлар орқали давлат даражасига кўтарилади.

Батафсил
Экопартиянинг  ёшларпарвар  депутати

Экопартиянинг ёшларпарвар депутати

🕔15:43, 03.10.2025 ✔8

Иқбол Хўжаевани Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида танимайдиган одам бўлмаса керак. Бир сўз билан уни одамлар «ёшларпарвар депутат» дея эътироф қилишади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Дарахтлар энди  онлайн  назорат  қилинади

    Дарахтлар энди онлайн назорат қилинади

    Пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди

    ✔ 9    🕔 15:49, 03.10.2025
  • Экологик партия депутатлари одамлар орасида

    Экологик партия депутатлари одамлар орасида

    Депутатларнинг ҳудудларда бўлиши, халқ билан учрашувлар ўтказиши ва муаммоларни ўрганиши – бу шунчаки жараён эмас. Бу орқали халқ ва давлат ўртасида мус­таҳкам кўприк бунёд бўлади. Чунки аҳолининг ҳар бир эътирози, фикри ва таклифи депутатлар орқали давлат даражасига кўтарилади.

    ✔ 10    🕔 15:47, 03.10.2025
  • Экопартиянинг  ёшларпарвар  депутати

    Экопартиянинг ёшларпарвар депутати

    Иқбол Хўжаевани Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида танимайдиган одам бўлмаса керак. Бир сўз билан уни одамлар «ёшларпарвар депутат» дея эътироф қилишади.

    ✔ 8    🕔 15:43, 03.10.2025
  • Мазутдан фойдаланишга – STOP!  Бу яшил энергетика тараққиётининг муҳим талаби

    Мазутдан фойдаланишга – STOP! Бу яшил энергетика тараққиётининг муҳим талаби

    Жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари, хусусан, иқлим ўзгариши ва геосиёсий зиддиятлар кучайиб бораётган бир даврда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Сўнгги ўн йилликларда бу жараёнлар янада кескин тус олди. Шу боис дунё миқёсида тошкўмир, нефть ва табиий газ қаторида қайта тикланувчи ҳамда ядро энергетикасига катта эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 31    🕔 09:08, 26.09.2025
  • Хитой оммавий тарзда  чиқинди  сотиб олмоқда

    Хитой оммавий тарзда чиқинди сотиб олмоқда

    Сўнгги йилларда Хитой ҳукуматининг экологик сиёсатида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Мамлакатда чиқинди муаммосини ҳал қилиш учун қурилаётган йирик иссиқлик электр станциялари (ИЭС) эндиликда хом ашё манбаисиз, яъни чиқиндисиз қолиш хавфи остида.

    ✔ 31    🕔 09:06, 26.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар