Экоолам      Бош саҳифа

Экологик муҳит мусаффолиги – бош мақсадимиз

Саноат – мамлакат иқтисодининг қон томири. Шунинг учун ҳам қаердаки йирик саноат корхоналари бор экан, улар биринчи навбатда иқтисодий самарадорлик, йирик даромадга эга бўлишни кўзлайди.

Экологик муҳит  мусаффолиги –  бош мақсадимиз

Бу, аввало, давлатнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, қолаверса, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун зарурдир. Бироқ иқтисодни биринчи ўринга қўйиш – жамиятнинг бошқа муаммолари бизга тегишли эмас деган қарашни тасдиқламайди.

Атроф-муҳит ва экологияга салбий таъсир етказмаслик борасида қайғуриш ҳар бир меҳнат жамоасининг вазифаси, она табиат олдидаги бурчи саналади. Айниқса, кимё саноати корхоналарида сифатли минерал ўғит ва кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида нафақат талабга, харидоргирликка, балки атроф-муҳитга салбий таъсир этадиган омилларни бартараф этишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур. Табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш ҳамда чиқинди газлари миқдорини камайтириш орқали экологик барқарорликни таъминлашга эришиш мумкин. Бу борада «Навоийазот» АЖ томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб, ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Маълумки, бизнинг корхонамиз 60 йиллик тарихга эга. Ўтган йиллар давомида қувватлар босқичма-босқич янгиланиб борилмоқда. Асосий эътиборни эскирган ускуналарга фильтрлар ўрнатиш орқали табиатга етказиладиган салбий таъсирни камайтиришга қаратяпмиз. Хусусан, ушбу йирик ишлаб чиқариш объектининг учта цехига 3 дона автоматик газоанализаторлар ўрнатишга эришилди.

Ҳар бир корхона ўз атрофидаги аҳоли яшаш манзиллари, санитар ҳимоя зонаси ҳудудидаги атмосфера ҳавосининг ифлосланганлик даражасини доимий назорат қилиб бориши бугунги куннинг муҳим вазифаси саналади. Қолаверса, атрофда яшайдиган жамоатчиликнинг талаби ҳам шундай. Бунинг учун, албатта стационар постлар ўрнатиш лозим.

Шу мақсадда Навоий шаҳри ҳамда Кармана туманларига корхона маблағи ҳисобидан 6 миллиард 186 миллион сўм ажратилиб, 30 та газоанализитор ўрнатилди. Натижада ҳаводаги зарарли моддалар миқдорини автоматик равишда онлайн аниқлаш, таҳлил этиш имконияти яратилди. Бу эса атмосферани ифлослантирувчи омилларни бартараф этишда муҳим ўринга эга.

Дарҳақиқат, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида хайрли ишларни амалга ошириш фақат экология ва табиат ҳимоясига масъул ташкилотлар зиммасидаги вазифа деб қараш хато саналади. Тобора глобал иқлим ўзгариши кучайиб бораётган бугунги кунда бу борада жонбозлик кўрсатиш мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, ҳар бир корхонаю ташкилот зиммасидаги бурч эканини унутмаслигимиз лозим. Бизнинг корхона ходимлари ҳам ҳар йили куз ва баҳор мавсумида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам тизимли ишларни амалга ошириб келишяпти. Корхона атрофида ташкил этилган «Яшил белбоғ» майдони кенгайиб, баҳор ва куз мавсумида мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. «Навоийазот» АЖ ташаббуси билан Кармана, Қизитепа туманларида ҳам кўркам боғлар барпо этиляпти. Бундай эзгу ташаббус атрофида юзлаб кимёгарлар бирлашган, малакали мутахассислар, махсус техника воситалари ажратилмоқда.

Мавсум давомида қатор-қатор дарахт кўчатларини экиб, айни жазирама иссиқ кунлари уларни сувсиз, қаровсиз қолдиришдан ёмони йўқ, албатта. Биз яратилаётган «яшил белбоғ»лар ва боғларни доимий назорат қилиб, парваришлаб борувчи ходимлар тайинлаганмиз. Бундан ташқари ҳафтанинг бир кунини мана шу жойларни эколог-мутахассислар билан назорат тартибида кўздан кечириш асосий вазифамизга айланган.

Мақсадимиз фақат даромад олиш, юртимиз кимё саноати ривожига ҳисса қўшишгина эмас, балки экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш, келажак авлодга обод ва мусаффо масканларни қолдиришдан иборат. Зеро, кўркам ва тоза маконлар юртимизнинг қудратли юраги сингаридир.

 

Фаррух САМАДОВ,

«Навоийазот» АЖ Бошқаруви раиси,

 Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар