Иқлим      Бош саҳифа

Қашқадарёда бир метр куб сув таннархи қанчага тушяпти?

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Қашқадарё вилоят сув хўжалиги тарихи музейи биносида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан талабалар билан учрашув ўтказилиб, музей кўргазмалари билан таништирилди.

Қашқадарёда бир метр куб  сув таннархи қанчага  тушяпти?

Унда партиянинг вилоят кенгаши фаоллари, «Ёш экологлар» қаноти аъзолари, аграр ва сув хўжалиги фахрийлари, соҳада илмий ишини давом эттираётган ёш олимлар ҳамда Қарши давлат техника университетининг Ирригация мухандислиги факультети талабалари иштирок этишди.

– Вилоятимизда 514 минг гектардан ортиқ суғориладиган майдон мавжуд, – дейди сув хўжалиги аълочиси, меҳнат фахрийси Икром Юсупов. – Вилоят эҳтиёжи талаб этадиган сувнинг 75 фоиз миқдори қўшни Туркманистон ҳудуди орқали Амударёдан Қарши магистрал каналидаги олтита кўтармали насос орқали 132,2 метр баландликка кўтарилади. Амударёдан олинадиган 1 метр куб сувнинг таннархи 773,6 сўмни ташкил этади. Шунингдек, 5 фоиз сув «Зарафшон» дарёсидан, қолган 20 фоизи ички сув манбаларидан олинади. Ўтган йилнинг ўзида вилоят эҳтиёжи учун 3 897,2 миллион метр куб сув олинган.

Қашқадарё вилоятида суғоришда 1 метр куб сувнинг таннархи жами 655,6 сўмдан иборат. Бу маълумот талаба ёшлар ўртасида турли мулоҳазаларни пайдо қилди.

Ёшлар Президентимизнинг жорий йил 13 октябрда қабул қилинган «Сув соҳасини рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш ва барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти билан таништирилди. Ушбу ҳужжатнинг табиат ва технология уйғунлиги сари катта қадам эканлиги таъкидланди. Ҳужжатга кўра, эндиликда сувдан фойдаланиш жараёнлари рақамли тизим асосида бошқарилади. Ҳар бир томчи сувни қадрлаш мақсадида сув сарфи «Сув ҳисоби» ахборот тизими орқали онлайн кузатилади. Космик мониторинг орқали сув истеъмоли аниқ ўлчанади. 600 мингдан ортиқ фойдаланувчи ва 4,3 млн гектар ер ҳақидаги маълумотлар электрон шаклда юритилади.

Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия раиси Носир Ҳалимов вилоятимизда сув танқислигининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталди. Жумладан, вилояти Кенгаши комиссия йиғилишида «Қашқадарё вилоятида ирригация тармоқларини модернизация қилиш» лойиҳа концепцияси кўриб чиқилди.

Австралиянинг «Rubison Water» компанияси технологиялари асосида Касби туманидаги Миришкор ва Қамаши каналларини бошқарув жараёнларини автоматлаштириш ишлари амалга оширилди. Келгусида вилоятда ушбу компания қурилмаларининг кенг кўламда жорий этилиши суғориш тармоқларида сув сатҳини юқори аниқликда ўлчаш, затворларни масофадан бошқариш, вилоят сув хўжалиги соҳасида меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради.

Музейдан Қарши чўлининг ўзлаштирилиши жараёнлари, соҳага ўз ҳиссасини қўшган фидойи инсонлар ҳақидаги маълумотлар ва суратлар жой олган. Ушбу кўргазмалар, айниқса, Амударёдан сув тортиб оладиган насослар макети бўлажак соҳа мутахассисларини қизиқтириб, ўзлари учун кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлишди.

– Музейдаги асосий экспонатларда Қарши чўлини ўзлаштириш жараёнлари акс этган экан, – дейди Қарши давлат университети Тарих кафедраси доценти Иқбол Жабборова. – Бу чўл минг машаққатлар эвазига ўзлаштирилганидан хабардор бўлдик. Музей билан танишар эканман, очиғи, сувни тежаш, ундан тежаб фойдаланиш нақадар муҳимлигини чуқур ҳис этдим. Кўп тенгдошларим бу борада илмий лойиҳалар, янгиликлар қилишга бел боғлашга қарор қилишди.

 

Сожида АЛЛАЯРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар