Бугун нафақат юртимизда, балки бутун дунёда экологик йўналишдаги муаммоларга қарши курашувчи ташкилотларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда. Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳам ушбу соҳага қаратилган жиддий эътибор намунасидир.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, бир қатор муҳим ўзгаришлар қайд этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозими киритилади. Президент Администрацияси ташкилий тузилмасида 2 та штат бирлигидан иборат Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси ташкил этилади.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 40 нафар штат бирлиги асосида Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади. Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди-камералар ўрнатилади.
Экология қўмитаси раисининг 4 нафар ўринбосари Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича тегишли равишда Президент маслаҳатчиси ўринбосарларига тенглаштирилади.
Бу фармон мамлакатда экологик бошқарувни модернизациялаш ва туризмни янада барқарор ривожлантиришга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Агар чора-тадбирлар амалга оширилса, экология ва туризм ўртасидаги интеграция кучаяди ҳамда фуқаролар ва жамоатчилик ролини оширувчи «оқилона бошқарув тизими» яратилади.
Маҳаллий Кенгаш депутатлари сифатида биз ушбу фармоннинг жойларда самарали ижро этилишини таъминлаш, янги бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш, аҳоли билан бевосита ишлашда экологик маданиятни ошириш ва туризм инфратузилмасини мустаҳкамлаш борасида фаол иштирок этишга тайёрмиз.
Биз ушбу ислоҳотларнинг амалий натижаларини таъминлаш йўлида ҳамкорликка тайёр эканимизни билдирган ҳолда, фармоннинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши учун масъул идоралар билан яқиндан ишлашни давом эттирамиз.
Севара ФАЙЗИЕВА,
ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔169
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил