Халқ билан      Бош саҳифа

МАЪНАВИЯТ  БЕШИГИ

Ҳар бир инсон учун муқаддас бир гўша борки, у оила деб аталади. Оила — қон-қариндошлар жамулжам бўладиган севимли маскан.

МАЪНАВИЯТ  БЕШИГИ

Шу боис ҳам инсон ким бўлишидан қатъи назар доимо оиласига интилади, талпинади. Ҳаёти давомида оилавий қадриятлар негизида улғаяди, таълим олиш ва атрофдагилар билан яқин мулоқотга киришиш, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириш орқали тарбия топади ва камолга етади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика «Оила» илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ўтказилган «Болаларни оилада тарбиялаш — оилавий қадриятларни шакллантиришнинг асосий мезони» мавзусидаги давра суҳбатида айни шу хусусида сўз юритилди.

— Маънавий жиҳатдан бой ва соғлом оила муҳитида тарбия топган бола келажакда чинакам инсон бўлиб етишади, — деди Республика «Оила» илмий-амалий маркази психология бўлимининг етакчи илмий ходими, психология фанлари номзоди Феруза Акрамова. — Аввало, боладаги яхши фазилатларни шакллантиришни даставвал тарбия ўчоғи бўлган муқаддас маскан — оиладан бошлаш талаб этилади. Халқимизда қадимдан бола тарбиясида нафақат ота-она, барча — маҳалла, қўни-қўшни ҳам фаол иштирок этади. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлодни вояга етказишда азалий қадриятларимизнинг ўрни қанчалик беқиёс эканидан далолатдир.

Бу ишга ҳисса қўшиш мақсадида марказимизда таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида оилаларда бола тарбияси, ота-она ва фарзанд муносабатларига доир махсус сўровномалар ўтказилиб, улар асосида тегишли рисола ва тавсияномалар ишлаб чиқиш йўлга қўйилган.

— Юртимизда бола ҳуқуқларининг таъминланиши бир қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланган, — деди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Инсон ҳуқуқлари бўйича Таълим бўлими етакчи мутахассиси Нодир Муҳиддинов. — Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпи, аниқроғи, 60 фоиздан зиёдини 30 ёшгача бўлган ёшлар, учдан икки қисмини эса 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этгани боис, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналиши болалар ва ёшларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун қулай, энг яхши шароит ҳамда имкониятларни яратиш, шунингдек, кўп болали оилаларни, етим болаларни ва оила муҳитидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш тизимининг янада такомиллашишига хизмат қилади.

— Дарҳақиқат, боладаги феъл-атвор, ирода, хулқ-одоб, атрофга муносабат, миллий дунёқараш ҳамда эътиқод, аввало, оилада вужудга келади, — дейди ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей кафедра мудири Феруза ­Лутфуллаева. — Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашда, энг аввало, оилаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани эътирофга лойиқ. Шу билан бирга, ёш авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш муҳим вазифаларимиздан бўлиб келяпти. Бу борада «Оила – маҳалла – таълим муассасаси» ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар ягона мақсад — фарзандларимизни чинакам инсон сифатида тарбиялашга қаратилган.

Муборакхон ЁҚУБОВА,

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Миллий марказ ходими




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔113

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Депутат кўмаги  билан...

Депутат кўмаги билан...

🕔15:56, 27.08.2026 ✔113

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

Батафсил
Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔169

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 113    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 113    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 169    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 169    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 257    🕔 16:43, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар