Тонг пайти Тошкентдан чиқиб, Бўстонлиқ тумани томон йўл оламиз. Шаҳардан узоқлашган сари бинолар камайиб, йўл четларида дарахтлар кўпайиб боради. Ғазалкентдан ўтгач, йўл торайиб, тоғлар аста-секин яқинлаша бошлайди.
Амирсой дам олиш масканига олиб борувчи бурилишга етганда, ўнг томонда катта кўрсаткич тахтаси туради. Шу бурилишдан кейин йўл бироз кўтарилади. Машинадан тушган заҳоти тоғ ҳавоси сезилади: салқин, тоза ва мусаффо. Атрофда баланд арча дарахтлари, пастроқда эса майда сой оқиб ётади.
Йўл бўйлаб юрганингизда чап томонда тошлоқ қиялик, ўнг томонда эса жарлик кўзга ташланади. Олдинга қараб илдамлаган сари одамлар камайиб, атрофда фақат шамол ва сувнинг шовқини эшитилади. Бир оз юқорироқда эса кичик очиқ майдон бор, бу ерда сайёҳлар тўхтаб дам олади ва суратга тушади.
Мутахассислар маълумотига кўра, Амирсой ҳудуди сўнгги йилларда машҳур тоғли дам олиш масканларидан бирига айланган. 2024 йилда бу ерга 700 мингга яқин сайёҳ ташриф буюрган, 2025 йилда эса бу кўрсаткич 800 мингдан ошган. Ўртача ҳисобда ойига 60-70 мингга яқин одам бу ҳудудга саёҳат учун келади.
Амирсой томон саёҳат шаҳар шовқинидан узоқлашиб, табиат бағрида дам олишни истаганлар учун қулай маскан ҳисобланади. Шу сабабли бу гўзал гўшага камида бир кун қадам ранжида қилсангиз ҳам руҳиятингиз, ҳам жисмингиз ҳузур олади.
Малика БЕВУТОВА,
ЎзЖОКУ талабаси
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔113
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔113
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔167
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил