Етти кун      Бош саҳифа

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

Бу сўлим яшил маскан экологик ғоялар, ижтимоий ташаббуслар ва болалар ижодини ўзига хос тарзда бирлаштирди.

Тадбир «Orient Ceramic» МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилди. «Яшил Ўзбекистон учун бирлашамиз!» шиори остидаги бу ташаббус биргина байрам эмас, балки экологик онгни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ижтимоий ҳаракат сифатида кўзга ташланди.

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, соҳанинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси, экологик муаммоларга қарши курашиш – буларнинг барчаси Ўзбекистон Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза чорловига муносиб ҳисса қўшаётганини англатади, – деди партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева. – Тобора глобаллашиб бораётган бугунги кунда Бутунжаҳон атроф-муҳит кунининг аҳамияти сезиларли ошмоқда. Бу ишга ҳисса қўшиш мақсадида, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биргаликда экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўлида кенг қамровли ишларни олиб бормоқдамиз. Ҳозирги ва келгуси авлодлар учун беғубор табиий муҳитни сақлаб қолиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш каби муаммоларни босқичма-босқич ва изчил ҳал этиш бўйича тизимли ишлар ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Байрам тадбирида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, депутатлар, экология соҳаси мутахассислари, оммавий ахборот воситалари, санъаткорлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Болажонлар учун «Биз табиатни севамиз!» мавзусида расмлар танлови ташкил этилди. Ёш иштирокчилар томонидан табиат манзаралари, яшил маконлар, экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган ижодий ишлар намойиш этилди. Танлов болаларда табиатга меҳр-муҳаб­бат, экологик масъулият ва ижодий тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилди.

Тадбирнинг маданий қисмида санъаткорлар иштирокида куй-қўшиқлар янгради, болалар учун турли кўнгилочар дастурлар ташкил этилди. Иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашилиб, экологик маданиятни оширишга қаратилган чиқишлар қилинди.

Тадбир якунида «Биз табиатни севамиз!» мавзусидаги расмлар танловида фаол иштирок этган болалар тақдирланди. Шунингдек, экология соҳасидаги муаммоларни кенг жамоатчиликка етказиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид тарғибот ишларини ёритишда фаоллик кўрсатган журналистлар ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг фаол аъзолари ва ходимларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалар топширилди.

Мазкур тадбир экологик онг ва маданиятни юксалтириш, жамиятнинг барча қатламларини атроф-муҳитни асрашга даъват этиш ҳамда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли экологик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш йўлида муҳим аҳамият касб этди. Тадбир иштирокчилари «Яшил Ўзбекистон учун бирлашамиз!» шиори остида табиатни асраш барчамизнинг умумий бурчимиз эканини яна бир бор таъкидладилар.




Ўхшаш мақолалар

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

🕔15:08, 11.06.2026 ✔15

Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

Батафсил
Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

Зомин миллий табиат боғида экологик форум

🕔15:07, 11.06.2026 ✔18

Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

Батафсил
Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

🕔15:06, 11.06.2026 ✔13

Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

    Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

    Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

    ✔ 15    🕔 15:08, 11.06.2026
  • Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

    Зомин миллий табиат боғида экологик форум

    Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

    ✔ 18    🕔 15:07, 11.06.2026
  • Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

    Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

    Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

    ✔ 13    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Таълим фақатгина китоб ўқишу, синфхонларда тартибли ўтириш дегани эмас. Бугунги кунда таълим-тарбия экологик маданиятни ҳам ўз ичига олиши керак.

    ✔ 13    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ва юртимиз мустақиллигининг қутлуғ айёми арафасида Бухоро вилоятида жонли мулоқот бўлиб ўтди.

    ✔ 16    🕔 15:05, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар