Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Хусусан, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш ва маҳалла даражасида иқтисодий имкониятларни кенгайтиришда тижорат банклари ҳам фаол иштирок этишлари талаб этилади. Айниқса, ҳудудлардаги имкониятлардан унумли фойдаланиш, аҳолини зарур молиявий ресурс билан таъминлашда тижорат банклари олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Мазкур вазифалар ижроси доирасида «Агробанк» АТБ Бошқаруви вакиллари ҳудудларга чиқиб, тадбиркорлар билан жойида учрашувлар ўтказмоқда. Аҳоли мурожаатларини тинглаб, доимий даромад манбаини яратиш истагида бўлган ҳар бир фуқарони қўллаб-қувватламоқда.
Учрашувларда маҳаллаларда микро, кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш, барқарор иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари ўрганилиб, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича аниқ чоралар белгиланмоқда.
Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси доирасида «Агробанк» АТБ Бошқаруви томонидан ҳудудларда «Лойиҳалар ярмаркаси» ташкил этилмоқда. Учрашувларда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, жойларда йирик лойиҳаларни шакллантириш, шу орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ярмаркада банк маҳсулотлари ва етакчи тадбиркорларнинг тажрибалари тақдим этилиб, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича амалий чоралар белгиланмоқда.
Мақсад — янги ташаббусларни амалий лойиҳага айлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар учун барқарор даромад манбаларини яратиш.
«Агробанк» АТБ Матбуот хизмати
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔10
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔116
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил
Депутат кўмаги билан...
🕔15:56, 27.08.2026
✔114
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.
Батафсил