Кечки сайр баҳонасида пойтахтимизнинг гўзал гўшаларидан бири — «Шаҳидлар майдони»га бордик. Болалар сув бўйида югуриб ўйнаб юришибди.
Бир пайт сув ёқалаб кўприк тагидан ўтаётган эдик, кимдир «ув-в-в, табриклаймиз», деб бақирганча юқоридан бир талай атиргул япроқларини улоқтирса денг. Бир ярим ёшли ўғлим қўрққанидан йиғлаб юборди. Қарасак, икки қиз ва тўрт йигит пастда қадаҳ уриштиришмоқда. Тепадан эса япроқ «ёмғири» ёғмоқда. Билишимча, ораларидаги бир қизнинг туғилган кунини нишонлашмоқда. Бир онда тепадаги икки йигит ҳам атиргулларни отиб бўлгач, пастга тушишди. Кўприк ости ўтиш йўлаги япроқ билан қопланди. Ёшлар кейин роса шу гуллар устида «селфи»га тушишди. Кейин майсазор устига ўтиб «байрам»ни давом эттиришди. Ҳамма жой тўзғиганча қолди. Бир четда бўшаган шиша... Шунда ҳудуднинг тозалигига маъсул икки аёлнинг суҳбати қулоғимга чалинди: «Ҳеч бу тарбиясизлардан қутулмас эканмиз-да, яна ҳамма жойни расво қилишди, ҳар куни шу аҳвол».
Ҳақли бир савол туғилади: бу ер туғилган кун нишонлайдиган кафе ёки ресторанми? Ёки маданий ҳордиқ чиқарадиган сайилгоҳми? Наҳотки, бу ёшларни тартибга чақирадиган бирор масъул топилмаса? Аслида бундай гул баргларини сочиб табриклаш қаердан кириб келди? Ижтимоий тармоқларда машҳур хонандалару актрисалар уларни ким қандай табриклаб, қанча гул сочганигача реклама қилишади одатда. Ёшлар эса ўшалардан андоза олиб бўлишди. Кимдир севган қизининг уйи ёнига шамдан юрак ясаган, кимдир гулдан «иморат» қурган, яна кимдир пойандоз тўшаб, ўртасига узук қўйган. Хўш, бу ишларни ким тарғиб қилмоқда? Албатта, бунда ота-оналарнинг ҳам айби бор. Қайси ориятли ота ёки она ўғил-қизига ёки опа-синглисига маҳаллада шундай «романтика» уюштиришини қўллаб-қувватлаяпти? Бир сўз билан айтганда, бир томонда исрофгарчиликларни камайтиришга уринсак, бошқа томондан янги «анъаналар» келиб қўшилмоқда. Ҳар биримиз ён-атрофга синчков бўлиб, миллийлигимизга ана шундай номаъқулчиликларнинг олдини олишга ҳисса қўшмасак, ўша ёшларга икки оғиз насиҳат қилмасак, бу урчиб бораверади. Эртага ёшлар кўнгли яна бошқа «табрик»лару «изҳорлар»ни тусаб қолмасин тағин?
Умидахон ТИЛАВБЕКОВА
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда
🕔16:45, 04.06.2026
✔87
Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.
Батафсил
Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
🕔15:50, 21.05.2026
✔272
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил
Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?
🕔15:40, 15.05.2026
✔329
Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
Батафсил