Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
Батафсил— Яқинда маҳалла вакиллари коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашни сўраб, хонадонма-хонадон кириб чиқишди. Бу фуқаролар йиғинининг ваколатига кирадими?
Эшитишимча, бунинг учун маҳаллага пул ҳам берилар экан. Бу маблағ нималарга сарфланади?
Беҳрўз ШОРАҲИМОВ,
Шайхонтоҳур тумани
— Ҳа, бу маҳалланинг ваколатига киради. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасига кўра, фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар томонидан коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида, ҳисоб-китобини банклар орқали амалга оширган ҳолда тўлашларини коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда уюштиради ва назорат қилади.
Аҳоли коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ тўлашини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маблағлар ўтказилади. Фуқаролар йиғини кенгаши эса бу маблағни белгиланган тартибда кам таъминланган оилаларга коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам бериш, фуқаролар йиғинлари органлари ходимларини рағбатлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказишга ишлатади.
Саволга Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 2-давлат нотариал идораси нотариуси
Камола ЖЎРАБОЕВА
жавоб берди.
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил