жиноят ишининг асоссиз чўзилишига ва фуқароларнинг сарсон бўлишига чек қўядими?
«Ички ишлар органлари фаолиятига баҳо беришда жиноий ишларни одилона ва сифатли тергов қилиш, шахснинг жиноий қилмишига муносиб, адолатли ҳуқуқий баҳо бериш муҳим ўрин тутади. Лекин тергов идоралари ихтиёрида қисқа муддатда тезкор қонуний қарорлар қабул қилиш имконияти мавжуд эканига қарамай, қўшимча суриштирув ёки тергов ҳаракатлари талаб этилмайдиган материаллар бўйича асоссиз равишда муддатни узайтириш, чўзиш, фуқароларни сарсон қилиш каби салбий амалиёт ҳамон учрамоқда...»
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 февралда ички ишлар органлари тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўтказган танқидий-таҳлилий йиғилишида ушбу фикрларни билдирган эди.
Хўш, ўтган вақт мобайнида соҳада жиноят ишларини кўриб чиқишда, тергов процессуал жараёнида нималар ўзгарди?
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан жиноятларни тергов қилиш самарадорлигини оширишнинг самарали механизмлари яратилди. Суриштирувчи ва терговчиларнинг процессуал мустақиллигини таъминлаш, уларга нисбатан ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик аниқ-тиниқ белгилаб қўйилди.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ишларини қисқа муддатларда тамомлаш, асоссиз равишда чўзиш, фуқаролар ортиқча сарсон бўлишининг олдини олиш мақсадида суриштирув органи (бўлимлари) ташкил этилди. Суриштирув — жиноят ишини тергов қилишнинг мустақил шаклига айланди. Натижада ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ишлари олдинлари дастлабки тергов органларига берилган бўлса, эндиликда суриштирув органлари томонидан кўриладиган бўлди. Суриштирув олиб бориш ваколатига эга органлар ҳам белгилаб берилди. Булар:
— Ички ишлар органлари;
— Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари;
— Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари;
— Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари суриштирувчилари томонидан олиб бориладиган бўлди.
Суриштирувнинг амалиётда тутган ўрни ҳақида Тошкент шаҳрининг бир қанча туманларидаги ички ишлар органлари терговчиларидан сўраганимизда, улар ҳақиқатда ушбу институтнинг ўзини оқлаётгани, терговчиларнинг (аввалгидек майда жиноят ишларига чалғимасдан) фақат оғир ва ўта оғир жиноятларни тергов қилишаётгани, ўз навбатида суриштирувчиларнинг эса ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноятлар билан ишлаётгани, бу эса мос равишда ўзига хос тартиб вужудга келиб анча самарали натижаларга эришилаётганини айтиб ўтишди.
Суриштирувнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтсак. Суриштирув жиноят иши кўзғатилган кундан бошлаб, бир ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим. Иш айблов далолатномаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни суриштирув тамомланган ҳисобланади.
Жиноят иши мураккаб ёки долзарб бўлса прокурор ёхуд суриштирув бўлинмасининг бошлиғи шу иш бўйича суриштирув ишларини юритишни доимий ёки махсус тузилган суриштирувчилар гуруҳига топшириши мумкин.
Суриштирувчи тўпланган далилларни ишни судга ўтказиш учун етарли деб топса, айблов далолатномаси тузади. Айблов далолатномаси соддалаштирилган шаклда тузилади ва унда суриштирув давомида аниқланган ва аҳамиятли бўлган маьлумотларни ўз ичига олади.
Баҳромбек НОЗИМОВ,
Ички ишлар вазирлиги Академияси Тергов фаолияти
мутахассислиги йўналиши 319-гуруҳ курсанти
Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?
🕔16:01, 21.05.2026
✔69
Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.
Батафсил
Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар
🕔15:56, 21.05.2026
✔62
Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.
Батафсил
«Матонат мадҳияси»
🕔09:15, 08.05.2026
✔216
Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни шукуҳи кўнгилларга чўғ солган ҳолда оламга илиқлик уруғларини сочиб кезиб юрибди. Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбингизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги жасоратларни юракдан ҳис қилиш учун бир маскан излаётган бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – муҳташам Ғалаба боғи!
Батафсил