Охирги йилларда ўзи сайлаб қўйган депутат билан халқимиз орасидаги ишонч тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Буни депутатларга келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар сонидан ҳам билиш мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси Тошлоқ тумани Кенгаши депутати Рўзматжон Матқулов ёрдами билан маҳаллий аҳоли муаммоларининг анча-мунчасига ечим топилмоқда.
Депутат томонидан амалда ҳал қилинган ишлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин. Масалан, «Хонариқ» маҳалла фуқаролар йиғини Жавоҳир кўчасидаги 2 км. ичимлик сув тармоғи носоз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли кўчанинг 2-3 жойидан сув чиқиб аҳоли хонадонларига зарар етказаётганлиги аниқлангач, ушбу муаммога тезлик билан ечим топилган. «Найманбўстон» маҳалла фуқаролар йиғинида эса мавжуд зах қочириш зовурлари тўлиб қолганлиги оқибатида аҳоли томорқаси ва фермер хўжаликлари ер майдонларига зарар келтириши ҳақида келиб тушган мурожаатлар ечимига депутат Рўзматжон Матқулов енг шимариб киришди. Тегишли мутасадди ташкилотлар ёрдами билан сайловчилар кўтарган масала ҳал этилди, зовурлар тозаланиб, сув йўли очилди.
Тошлоқ тумани «Гузарбоши» маҳалла фуқаролар йиғини Дашт маҳалласи ҳудудида ташкил этилаётган кичик саноат зонаси ва у жойда яшовчи 50 дан ортиқ аҳоли хонадонларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида янги ичимлик сув тармоқлари тортилган эди. Бироқ ичимлик сувнинг белгиланган жойларга узатилмаётгани бўйича ўрганиш олиб борилди ва муаммолар ҳал этилди. Натижада барча хонадонлар ичимлик сув тармоғига уланди. Бирйўла тармоққа ичимлик сувни хлор воситаси ёрдамида зарарсизлантириш ускуналари ҳам ўрнатилди. Буни эса депутатнинг жокуярлиги, халқ ишончини оқлашга астойдил ҳаракати деб баҳолаш мумкин.
Найманбўстонлик тадбиркор Фозилжон Эргашев ташаббуси ва Рўзматжон аканинг амалий ёрдами билан бу ерлик аҳоли учун Катта Фарғона каналидан ўтиш учун янги кўприк қурилганлиги айниқса қувонарли. Баъзида шошилган пайтингда 300 метр жойга бориш ҳам малол келади. Айниқса қиш-қировли кунларда болалар мактаб, боғчаларга қатнашга ҳам қийналишади. Найманбўстонликлар эса янги кўприк туфайли қарийб 3 км. ортиқча йўлни босиб ўтишдан қутулдилар.
Ҳеч қайси фуқаро бекорчиликдан депутатга ёки бошқа мансабдорга мурожаат йўлламайди. Муаммолар жонидан ўтадики уни ҳал этиш учун ўзи сайлаган ишончли вакилдан умид билан ёрдам сўрайди. Шундай экан, депутатларга қилинаётган ҳар бир мурожаат остида амалий ёрдамдан умидвор бўлган халқнинг ишончи ётади. Ишончни оқлаш эса ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиз десак хато бўлмаса керак.
Фотимахон ЎКТАМОВА,
Экопартия Фарғона вилояти
Кенгаши матбуот котиби
Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар
🕔18:03, 16.04.2026
✔22
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.
Батафсил
Телефон тузоғи
🕔15:30, 26.03.2026
✔193
Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?
Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси
🕔11:02, 24.03.2026
✔212
Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.
Батафсил