Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Депутатлар – халқ ичида Маҳалла аҳлининг розилиги – ислоҳотларнинг ҳаётий пульси

Мавжуд илмий салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш, амалий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш юзасидан қўшимча тавсиялар берилди.

Депутатлар – халқ ичида  Маҳалла  аҳлининг  розилиги –  ислоҳотларнинг ҳаётий пульси

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ҳамда фракция аъзоси Сапаргул Утемуратова парламент регламентига мувофиқ 29-31 июль кунлари Қорақалпоғис­тон Рес­публикасининг қатор туман ва шаҳарларида ўрганишлар олиб борди.

Атроф-муҳит муҳофазаси, ўрмончиликни ривожлантириш, томорқалардан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш ҳамда инсон манфаатларини таъминлаш – аҳоли билан учрашувларнинг бош мезони бўлди.

Ўрмон хўжалиги илмий-­тадқиқот институти ҳузуридаги Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясида чўл ва шўрланган ерларда ўсимликлар етиштириш, иқлим ўзгариши шароитига мослашган ўсимлик турларини кўпайтириш ҳамда илмий инновацияларни амалиётга жорий этиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Депутатлар илмий муассаса билан танишув чоғида чўл ва ўрмон ўсимликларини кўпайтириш, деградацияга учраган ерларда озуқабоп экинларни ривожлантириш, ўрмонларни касаллик ва зараркунандалардан муҳофаза қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан эканини таъкидлашди. Мавжуд илмий салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш, амалий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш юзасидан қўшимча тавсиялар берилди.

Нукус туманидаги «Дийқан арна» маҳалласида «маҳалла еттилиги» фаолияти билан танишиш асносида маҳалла фаоллари, нуронийлар ва аҳоли билан мулоқотлар ўтказилди.

Суҳбатларда мамлакатимизда маҳалла институтини янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хонадонлар ва кўчаларда ободлик ҳамда экологик маданиятни юксалтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Айниқса, аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари ва мавжуд имтиёзлардан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтириш­лар берилди.

Мазкур маҳаллада яшовчи тажрибали асаларичи Бахтиёр Жумабаев хонадонида бўлиб ўтган учрашув айниқса мазмунли кечди. Асаларичилик нафақат оила даромадини ошириш, балки экологик мувозанатни сақлаш, ўсимликларнинг табиий чангланишини таъминлаш ва ҳосилдорликни юксалтиришда ҳам беқиёс аҳамиятга эга. Хонадонда асални замонавий талаблар асосида қадоқлаш йўлга қўйилгани эса маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш ва бозор имкониятларини кенгайтиришда муҳим омил сифатида эътироф этилди. Шунингдек, маҳалладаги савдо шохобчасида аҳолига таклиф этилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва нархлари ҳам ўрганилди.

Кегейли туманидаги Маданият маҳалласида бўлиб ўтган учрашувлар Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида ўтказилаётган тадбирларга уланиб кетди. Шу туманда яшовчи Медет Отарбаевнинг намунавий томорқа хўжалиги депутатлар диққат марказида бўлди. Қуёнчилик ва паррандачилик орқали барқарор даромад манбаи яратган меҳнаткаш юртдошимиз нафақат ўз оиласи фаровонлигини таъминламоқда, балки ҳомийлик асосида ўз маҳалласидаги кам таъминланган оилалар фарзандларини ҳам ушбу соҳага жалб қилиб, уларга қуён ва туя­қушлар совға қилмоқда. Бу эзгу ташаббус меҳнатсеварлик, саховат ва бағрикенглик каби миллий қадриятларимизнинг ёрқин ифодаси сифатида эътироф этилди.

 

Партиямиз депутатлари Шуманай туманидаги Касаначи ва ҳунармандлар мактаби фаолияти билан танишди.

 

Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган мазкур масканда ўнлаб хотин-қизларнинг доимий иш билан таъминлангани эътиборга ло­йиқ.  Уларнинг даромад манбаи яратилгани ижтимоий ҳимоя ва бандликни таъминлашда ҳунармандчиликнинг ўрни беқиёс эканидан далолатдир.

Халқ вакиллари хонадонма-хонадон юриб, томорқадан унумли фойдаланиш, сув ресурсларини тежаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, боғдорчилик маданиятини ривожлантириш ҳамда мевали дарахтларни зараркунандалардан муҳофаза қилиш бўйича амалий тавсияларини беришди. Меҳнатсеварлиги ва матонати билан маҳаллада ҳурмат қозонган Лизахон Алланиязованинг намунавий хонадони ҳамда Нукус шаҳридаги «Теле орай» маҳалласида яшовчи Қалбай Аҳмедовнинг кўчатчилик ва балиқчиликни уйғун йўлга қўйган хўжалиги меҳнат, тадбиркорлик ва табиатга меҳр уйғунлашган ибрат мактаби сифатида эътироф этилди.

 

«Изланган имкон топар» деган халқона ҳикматнинг ҳаётий исботи Қорақалпоғистондаги ҳар бир маҳаллада, ҳар бир хонадонда кўринмоқда.

 

Бу меҳнаткаш инсонлар тажрибасини кенг оммалаштириш, уларнинг фаолиятини маҳаллаларда намуна сифатида татбиқ этишни депутатлар ўзларига вазифа сифатида белгилаб олишди.

Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрганишлар экологик барқарорлик, яшил маконларни кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқачилик, ўрмончилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ҳисса қўшишда яна бир қадам бўлди. Айни шу борада жойларда амалга оширилаётган эзгу ишлар, меҳнаткаш инсонларнинг бой тажрибаси ва аҳолининг ташаббускорлиги қўллаб-қувватланаётгани ҳар бир хонадон фаровонлиги, ҳар бир маҳалла ободлиги ва юртимизнинг экологик мусаффолигини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔97

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔94

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔205

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар