Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

Ижтимоий тармоқларда кунига 6 соат ёки ундан кўп вақт ўтказадиган ўспиринлар ва ёшларда хавотирлик симптомлари 2 бараварга, суицидал фикрлар пайдо бўлиш хавфи эса кунига 1 соатдан кам фойдаланадиганларга нисбатан 3 бараварга юқори. Бу ҳақда UTHealth Houston тадқиқотчилари томонидан ўтказилган янги изланишда маълум қилинди.

Pediatrics Open Science журналида нашр этилган ушбу тадқиқотга Техас университети Соғлиқни сақлаш илмий маркази профессори Жефф Темпл бош­чилик қилган.

Профессор Темплнинг таъкидлашича, ёшлар ижтимоий тармоқларда бош­қаларнинг фақат мукаммал ва бахтли лаҳзаларини кўриб, ўзларини улар билан солиштиради. Бундан ташқари, экран қаршисида кўп вақт ўтказиш реал ҳаётдаги ижтимоий мулоқот ва руҳий хотиржамлик берадиган машғулотлардан узоқлашишга олиб келади.

Тармоқларда 6 соатдан ортиқ вақт сарфлаш қизлар орасида ўғил болаларга нисбатан кўпроқ кузатилган. Шунингдек, хавотирлик ва депрессия симптомларининг ижтимоий тармоқлар билан боғлиқлиги қизларда янада ёрқинроқ намоён бўлган.

Тадқиқот 2018 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда 1 066 нафар ёшларнинг йиллик сўровномалари асосида олиб борилди. Иштирокчиларнинг 17 фоизидан ортиғи кунига 6 соатдан кўп вақтини ижтимоий тармоқларга сарфлашини билдирган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу илмий далиллар ёшларнинг смартфон ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш вақтини чеклаш ҳамда рақамли муҳитнинг руҳий саломатликка салбий таъсирини камайтириш бўйича амалий чоралар кўриш зарурлигини кўрсатади.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔70

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔62

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔206

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар