Оила хуржун      Бош саҳифа

ЮРАГИНГ ЁРИЛМАСИН!..

Эрталаб офтоб анчагина кўтарилиб қолганда Раҳмон бобо қишлоқ оралаб ўзининг «Их-24»  русумли ҳангисида йўртиб кетаётганди. Олдидан велосипед минган бир йигит чиқиб, Раҳмон бобо томон юрди. Бу йигит бобонинг катта ўғли Амруллонинг Бухорода бирга ўқиётган жўраси Садриддин эди.

ЮРАГИНГ ЁРИЛМАСИН!..

— Амрулло уйдами, тағо? —  сўради у.

— Уйда, — деди Раҳмон бобо бамайлихотир, — бемалол боравер, чой қайнаб қолгандир. Янганг ошга уннаб турувди. Мен ҳозир дўконга бориб келай... дам олиш кунларинг мароқли ўтсин, дейман-да, балам...

Раҳмон бобо шу гапни айтиб, қув кўзлари билан кулиб қўйди. Чунки ҳеч қанақа чой қайнамаётган, икки кунга дам олгани келган талаба ўғли Амрулло ҳовлининг ортида ёз офтобининг тиғида беда ўраётган эди.

Садриддин эса дарҳол жавоб қайтаришга шошилди.

— Афсуски, тағожон, бунинг иложи йўқ. Ошга бошқа пайт келарман... Бугун сайсхонанинг томини лойсувоқ қилмоқчи эдим. Шунга Амрулло жўрамни...

Шу топда бобонинг ҳангиси негадир безовта бўлиб, таъсирланиб, тош йўлда айланганча ҳанграб юборди. Раҳмон бобонинг жаҳли чиқди. Қўлидаги ўрик шохидан ясаб олган халачўпини даст кўтариб, эшагининг бўйнига туширди:

— Э, юрагинг ёрилиб ўл-а!.. Лой ҳашарга сени эмас, Амруллони олиб кетмоқчи!..

Садриддин кулимсираганча уловини учириб, Раҳмон бобонинг уйи томонга кетди. Ўша куни бедапоя топ-тоза қилиб ўрилди. Эртаси куни Садриддинларнинг барча томини атала андава қилишди. Иккиси ҳам икки кунда истараси иссиқкина, офтобда кулчадек пишган йигитчаларга айланиб, душанба куни эрта тонгдан яна ўқишларини давом эттиргани Бухорога жўнаб кетишди.

Маҳмуд  БЎРОН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар