Оила хуржун      Бош саҳифа

ВАРИНТЛАР БОРМИ?

«Бошоғриқ FM» каналининг «Бекорчи» дастуридан лавҳа

— ...Соатимиз миллари 21 дан 20 дақиқа ўтаётганини кўрсатаётган айни дамларда биз яна бир мухлисимиз билан боғланишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Марҳамат, навбатдаги мухлисимиз. Сиз эфирдасиз, сизга ҳозир савол ўқиб эшиттирилади, марҳамат қилиб, ўзингизни таништирсангиз?..

ВАРИНТЛАР БОРМИ?

— Алло, ҳа, мен тайёрман.

— Жуда яхши, саволни ўқишдан олдин сиз билан танишиб олсак, исми-шарифингиз, касбингиз, қаерда ўқийсиз ёки ишлайсиз?

— Бу битта саволми ёки учтами?

— Йўқ, бу ҳали савол эмас, саволга ўтишдан олдин исмингизни  билмоқчиман?

— Вариантлар борми?

— Йўқ, сиз мени тушунмадингиз... Саволни эълон қилишимдан олдин исмингизни айтиб, ўзингизни таништиришингизни сўраяпман!

— Кечирасиз, алоқа яхшимас, шекилли, овозингиз яхши эшитилмаяпти, саволни қайтарворинг?

— Исмингиз нима, деяпман! Ҳар бир инсоннинг исми бўлади-ку! Ўшани сўраяпман! Болтавойми, Тешавойми, ахир, исмингиз бордир?

— Вариантлар шуми? Ҳа-а, тушунарли. Мен шу — Тешавой вариантини танлайман.

— Демак, сизнинг исмингиз Тешавой, шундайми? Танишганимдан хурсандман. Марҳамат, касбингиз?

— Вариантлар борми?

— Йўқ, сиз мени тушунмаяпсиз, муҳтарам мухлис. Масалан, мен журналистман, лекин болалигимда акушер бўлишни орзу қилгандим. Тўғри,  қўшиқчи бўлиш ниятим ҳам йўқ эмас эди. Негадир шу журналистика соҳаси менга маъқул бўлиб, кейинчалик шу соҳа бўйича кетиб қолдим. Эшитяпсизми?

— Узр, узилиб қоляпти. Қаерга кетиб қолдингиз, яхши эшитмай қолдим-ку?

— Мен ҳеч қаерга кетганим йўқ, шу ердаман. Сизнинг касбингизни сўраётгандим. Қайси касб эгасисиз?

— Мен бу саволнинг жавобини билмас эканман, энди тахмин қилишга тўғри келади... Журналист, қўшиқчи, акушер деган вариантлар бормиди? Акушер бўла қолсин.

— Нима деяпсиз, муҳтарам мухлис, радионгиздан узоқроқ туриб гапиринг, илтимос.

— Акушер бўла қолси-ин, деяпман.

— Демак, Тешавой деган мухлисимизнинг касблари акушер экан, ҳозир бизнинг саволларимизга жавоб беришга чоғланиб турибдилар. Тешавой, агар сир бўлмаса, айтинг-чи, қаердан қўнғироқ қиляпсиз?

— Вариантлар борми?

— А? Жуда ҳазилкаш экансиз-ку! Оқдарёданми, Боғи шамолданми, қайси тумандан қўнғироқ қилаётганингизни сўраяпман?

— Қўшимча ёрдам олсам бўладими?

— Ҳурматли мухлис, мен ҳали саволни берганим йўқ, бугунги интеллектуал ўйинимиз учун мўлжалланган саволларимиз ҳали олдинда. Яна қайтараман: бу савол эмас.

— Саволингиз бўлмаса, ҳалидан бери нега менинг бошимни қотирасиз? Эллик центим кетди-я? Бир қизгина телефон қилиб: «акажон, биз шундай-шундай ўйин ташкил қилгандик, шунга иштирокчи тополмаяпмиз, илтимос, ёрдам бервормасангиз бўлмайди, соат 21:20 да телефон қилинг», деди-ку?! Ё мен бошқа жойга тушиб қолдимми?

— ...Мухлисимиз ростдан ҳам адашиб, бошқа жойга тушиб қолган кўринади. Нима ҳам дердик, навбатдаги мухлисимизнинг қўнғироқларини қабул қиламиз. Алло, ассалому алейкум, ўзингизни таништиринг...

Қудрат ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Шовот тумани




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар