Кўпинча карам экилганда уларда илдиз буқоғи (кила) касаллиги пайдо бўлади ва олинажак ҳосилга катта путур етказади. У билан курашиш мумкинми? Мумкин, албатта.
Аммо илдиз буқоғи касаллиги замбуруғлари тупроқ таркибида 7 йилга қадар сақланади. Касаллик, айниқса, аччиқ тупроқда жуда хавфли. Унга қарши курашишнинг энг оддий йўлларидан бири — алмашлаб экиш. Экин шундай экилиши керакки, бир марта карам экилган жойга орадан камида 8 йил ўтиб, карам етиштириш лозим. Шунда ҳам маҳаллий иқлимга мослашган навлар танланиши керак.
Бундан ташқари, экишдан олдин уруғни дезинфекция қилиш талаб этилади. Бунда уруғлар ҳарорати 50 даража бўлган сувда 20 дақиқа давомида қиздирилади, кейин совуқ сув солиб тез совитилади.
Уруғ ташланадиган чуқурчага, масалан, ярим чойқошиқ нитрофоска (азотли, фосфорли ва калийли минерал ўғит) солиш ҳам мумкин. Агар карам ўсиши даврида ривожланишдан ортда қолган ўсимлик пайдо бўлса, тезда уни томорқадан йўқотиш керак. Бу иш қанча эрта қилинса, шунча яхши. Ҳосил йиғиб-териб олингандан сўнг эса томорқани тезда барча карам қолдиқларидан тозалаш талаб этилади.
Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ
тайёрлади.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔123
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил