Нукуслик тадбиркор Мурат Шимбергенов элликка яқин турдаги офис ва уй-рўзғор жиҳозлари ишлаб чиқармоқда.
Қурилиш ашёлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Кардар» масъулияти чекланган жамиятида дастлаб ёғоч ва темирдан дарвоза, эшик ва ромлар, турли панжаралар тайёрлаш йўлга қўйилди. Айни пайтда корхонада идора ва хонадонлар учун 50 га яқин номдаги жиҳозлар тайёрланмоқда. Дастлаб, 10 ишчи билан фаолият бошлаган корхонада бугунги кунда 167 ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Уларнинг 60 фоизи касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислар.
— Иш унумдорлигининг ошишида хориждан келтирилган 15 замонавий дастгоҳ қўл келмоқда, — дейди корхона раҳбари Мурат ШИМБЕРГЕНОВ. — Ишлаб чиқарилаётган дарвоза, эшик, панжара, висетка, фонар каби маҳсулотларнинг сифати ва дизайни ҳам яхшиланди. Нукус темирйўл вокзали атрофи, «Дўстлик» канали бўйидаги турли тўсиқ ва панжаралар, ёритиш чироқлари, ўриндиқлар буюртма асосида бизнинг усталар томонидан тайёрланган.
Корхона маҳсулотларига талаб юқори. Барпо этилаётган замонавий бино ва иншоотларда корхона маҳсулотларидан кенг фойдаланилмоқда. Хоразм ва Бухоро вилоятларидан ҳам буюртмалар қабул қилинаётир. Яқинда корхонада хонадон ва офислар учун турли мебеллар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Аминбой ОРТИҚБОЕВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔123
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил