Ирина ЗАРТАЙСКАЯ, Россия
Агар мен омон-эсон катта бўлиб олсам, ҳаётим бошқача бўлиб кетармиш. Бир рангли журналда ўқидим-да. Қирқ олтинчи бетида.
Ёзишича, эркак киши қирққа тўлган пайтда роса даврини сурар эмиш. Яхши ишли, уй-жойли, машинали бўлармиш. Боз устига, қизчалар ҳимога маҳтал бўлиб, гаҳ деса кафтига қўнишармиш. Машина ва уй масаласи тушунарли, хоҳла уруш-уруш, мошин-мошин ўйна, хоҳла уйда қува-қув қил... ҳеч кимнинг иши йўқ. Иш масаласи эса мени жа хурсанд ҳам қилгани йўқ. Дадамнинг айтишича, иш расво бир нарса бўларкан. На хотининг маошингга шукр қилади, на ишингдан бошлиқлар рози... Турган-битгани бош оғриғи эмиш. Бироқ бу менга қоронғи, ўзи ҳали шу ёшга кирибманки, бошим оғригани йўқ-да.
Аммо лекин... қизчаларнинг кетингдан юриши, гаҳ десанг кафтингга қўниши, ўлай агар, менга ёқмади. Биз болаларнинг шулардан бошқа дардимиз йўқ экан-да!.. Ўргилдим-а! Одам қуригандай... Мана, синфимизда ана шу эчкичалардан ўнтаси бор. Бир жонга текканки! Мишиқилар. Турган-битгани ғийбату ғурбат, сал сочини боғлаб қўйсанг — тамом!.. Дарров муаллимга сотади. Ўзи муштдай, товусдай товланади. Ҳозирданоқ кимгадир тегмоқчи бўладими-ей. Буям камми, бир-бирини чақиб юради. Одамдан совға кутади, ҳаммани ўзига қул қилиш ниятида юради... Шунақаларнинг қўлига бир тушиб кўринг! Худди беғубордай кокилчасини диккайтириб юради. Ўргилдим-а!
Йўқ, бу журналистлар ўғил бола бўлиб кўрмаганга ўхшайди. Ҳаммаси хотин-қизларга ҳамду сано битиб юради. Кейин йиғлаб юришганига ўласанми! «Эй, бевафо санамим!» деб йиғлаб юришади. Чамаси, катта эркаклар бесаводликлари сабаб, бўлмағур гапларни ёзишади. Бўлмаган гап. Ҳақиқий эркакнинг маза даври қирқ ёш эмас... Ўн ёш! Мана, аканг қарағайнинг ёши! Машиначам бор. Пультини босиб учираман. Ўзимга алоҳида хона. Хоҳлаган ишимни қиламан — сакрайман, умбалоқ ошаман. Бозор кунлари онам бўғирсоқ ва ширин кулчалар пишириб беради. Ва… сабаб топди дегунча дадамни тузлайди. Бечора дадам куни кеча қирқ ёшга тўлди. Шуям энди ҳаётми!?
Мана, менга маза! Тергайдиган кокил йўқ!
Рус тилидан
Дурдона МАҲМУДОВА
таржимаси
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔956
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔894
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔981
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил