Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

БИРИСИН ОЙ АНГЛА, БИРИСИН ҚУЁШ

Ота-оналаримиз бизнинг ердаги қуёшларимиз десак муболаға бўлмас. Бироқ барчамиз ҳам уларнинг қадрига ета оляпмизми? Афсуски, уларнинг ёнимизда экани жуда катта бахтлигини баъзилар англамаётгандек, назаримда. Ҳаётда шундай одамлар борлигидан хафа бўлиб кетасан киши.

БИРИСИН ОЙ АНГЛА, БИРИСИН ҚУЁШ

Яқинда бир йигит ўз онасига: «Челакни тўлдирмайсизми сувга, қўлингизни белингизга қўйиб турмай, энди ўғил бола бўлиб мен ташийвераманми сувни?» дея дўқ ураётганининг гувоҳи бўлдим. Ёқамни ушладим: «Сени катта қилгунча шу шўрлик она қанча сув ташиганини биласанми?» дегим келди.

Гоҳида бошлиғининг туғилган кунига қўша-қўша тортлару совға-саломлар кўтариб кетаётган кишиларни кўриб, савол бергим келади: лоақал бир марта ўз ота­нгизга ҳам шундай совғалар берганмисиз?

Келинларимизнинг тили ширин. Қайнонасини ойижон, деб чақиришади. Лекин баъзилари шунча йиллар давомида ўз онасини шундай атаганмикан?! Нега энди ширин сўзини, меҳрини ўз онасига бермаган қиз, келин «унвон»ини олгач, қайнонасини бемалол ойижон дея ширинсухан бўлиб қолади?

Онаси олиб берган туфлини кўриб, бир қизнинг хуноби ошаяпти: «Мен бунақа туфли киймайман, бунақасини ҳеч ким менсимайди». Шунда унга эй, ақли калта, онангнинг оёғига разм солдингми? Ўзи йиртилган ковушда бўлса-да, сенга йиғиб-териб туфли олибди-ку! Сенга инсоф берсин, дейишдан ўзга чора тополмайман.

Кимларнидир хурсанд қилиш учун гул берамиз, ишларимиз тўғри бўлиши учун пул берамиз, омадимиз келса, қиммат ресторанларда дўстлар билан «ювамиз». Аслида совға-ю пуллар эвазига эмас, ота-онамизнинг туну кун қилувчи дуолари туфайли зафар тоғини забт этишимизни қачон англаб етарканмиз?! Ота-онамиз борлиги, уларнинг соғ-саломатлиги энг катта бахт эканини қани эди ҳаммамиз тушуна олсак…

Агар фикрларимга қўшилсангиз, ҳозироқ ўз ота-она­нгизни йўқланг, уларга меҳр беринг. «Шукрки, бахтимга сиз борсиз!», деган бир оғиз ширин сўз уларга бир дунё қувонч ҳадя этишини унутманг. Зеро, ота-оналар ҳаёт йўлларимизни ёритгучи ердаги қуёшларимиздир!

Нодира БЕГМАТОВА,

Тошкент вилояти




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар