Яқинда Фарғона туманида вилоят асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув маркази фойдаланишга топширилди.
Фарғона вилоятида 1000 дан ортиқ асаларичилик субъекти рўйхатга олинган бўлиб, асалари оилалари сони 65 мингтага етказилди. Тармоқни қўллаб-қувватлаш тўйимли табиий неъмат ишлаб чиқаришни кенгайтиришдаги ютуқларнинг омили бўлмоқда. Вилоят асаларичилар уюшмаси қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш ўқув марказида барча шароит яратилган.
— Марказда илмий-текширув лабораторияси, тренинг заллари, ихтисослаштирилган кутубхона, электрон архив базаси, шунингдек, асални қайта ишлаш ва қадоқлаш цехи, тикувчилик, мум-парда, асбоб-ускуна ва асалари уяси ишлаб чиқариш цехлари фаолият юритмоқда, — дейди вилоят асаларичилар уюшмаси раиси Шерали СУЯРҚУЛОВ. — Бундан ташқари, асаларичиликда наслчилик лабораторияси, қарийб 2 гектар экспериментал боғ ва асал берувчи ўсимликларни етиштиришга мўлжалланган экин майдони ташкил этилган.
Замонавий дастгоҳ ва ускуналар билан жиҳозланган янги марказ соҳани янада ривожлантириш, ёш мутахассисларнинг коллежларда олган билимини амалиётда мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Масъуджон СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил