Даромад манбаи      Бош саҳифа

МЕВАЛИ ДАРАХТНИ СОВУҚ УРСА...

Баъзан боғдаги мевали дарахтларни совуқ уради. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? Дарахтни бутунлай кесиб ташлаш керакми ёки қисман? Уни тикласа, қайта жонлантирса бўладими?

МЕВАЛИ ДАРАХТНИ СОВУҚ УРСА...

Дастлаб, мевали дарахтни қай даражада совуқ урганини аниқлаб олиш лозим. Бунинг учун бир неча новда кесилиб, ёриб кўрилади. Агар ичи ва ўзаги қўнғир тусда бўлса, демак, совуқ урган. Сўнг кесиб олинган новдалар илиқ хонада сувга солиб қўйилади. Бир ҳафтадан сўнг ҳам новда жонланмаган бўлса, уни қайта тирилтириб бўлмайди. Бироқ дарахтни бутунлай кесиб ташлашга шошилмаслик керак. Ёз ойида бир-иккита янги шох чиқарса ҳам, уни тикласа бўлади. Мабодо бундай бўлмаса, ўшандагина бутунлай кесиб ташлаш мумкин.

Чиндан ҳам, айрим шохлар муртак чиқарса, бу уни тиклашга ҳали умид бор, дегани. Бунда эрта баҳорги буташда совуқ урган шохлар кесиб ташланади. Бироқ кесилган жой текис кўринишда бўлиши лозим. Негаки, бундай жой тезроқ янги шох чиқаради. 1 сантиметрдан катта «жароҳат»ларга эса лой чаплаб, мато билан ўраб, боғлаб қўйилади. Совуқ урганнинг биринчи йили дарахтнинг ривожланиши бирмунча секин кечади. Кейинчалик жараён ўз изига тушиб олади, албатта. Қаттиқ совуқ урган дарахтни тиклаш учун бир неча йил керак. Совуқ урган ва тиклаб бўлмайдиган шохлар кесиб ташланаверади. Аммо совуқ урган шохни янги новда чиқара бошлаган жойидан кесиш керак. Хуллас, бундай кесиш бир неча марта такрорланади. Бунда бошида қийшиқ ва хунук бўлса-да, бақувват ўсаётган шохларга ­эътибор берилади. Кейинроқ эса уларни бутаб, ўзимиз истаган шаклни бериш мумкин.

Совуқ урган дарахтни тиклаш осон иш эмас. Баъзан қилинган меҳнат ўзини оқламаслиги ҳам мумкин. Бироқ юқоридаги усул дарахт ҳосилдорлигини тезроқ тиклашда ёрдам беради. Кесиб ташлаб, ўрнига бошқа кўчат ўтқазилса, бундан ҳам узоқроқ вақт кетади.

Агар 2-5 ёшли мевали дарахтни совуқ урган бўлса, қўшимча шох чиқариб, тиклашга ҳаракат қилмаган маъқул. Негаки, бу жараён жуда чўзилиб кетади. Яхшиси, бундай дарахтни пайванд қилинган жойининг юқорироғидан бутунлай кесиб ташланг. Фақат пайванд қилинган жойининг юқорироғидан. Шу йўл билан асосий шох янгидан шакллантирилади. Бунда дарахтнинг илдиз қисми бақувватлиги ҳисобига асосий шох янги ўтқазилган кўчатникига қараганда икки баравар тезроқ ўсади.

Дарахт пўстлоғидаги «жароҳат»ларга эса лой чаплаб, бўз мато билан ўраб, боғлаб қўйилади. Бу баҳорги қора совуқлар яна салбий таъсирини кўрсатмаслиги учун. Бунинг учун кузда дарахт танасини оқлаш ҳам талаб этилади.

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔123

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 123    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар