Мамлакатимизда ўтган даврда 29,7 миллион бош чорва моли ҳамда 58,7 миллион парранда турли касалликларга қарши профилактик эмланди. 220 мингдан ортиқ ҳайвон сақланадиган жойларда дезинфекция тадбирлари ўтказилди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида айтилишича, юртимизда эпизоотияга қарши профилактик тадбирлар белгиланган тартиб ва муддатларда олиб борилмоқда. Давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларида фаолият кўрсатаётган чегара ветеринария назорати пунктлари томонидан ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва талабларига жавоб бермаган ҳамда тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаган ҳайвонлар, қушлар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари мамлакатимиз ҳудудига кириб келишининг олди олинмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил