Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Айнан шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жойларда тизимли ўрганишлар ўтказилиб, аҳоли кайфияти ва тиббий хизмат аҳволи депутатлик назорати доирасида атрофлича таҳлил қилинмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова шаҳардаги 5-оилавий поликлиникада бўлиб, муассаса фаолияти ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар аҳволини бевосита ўрганди. Ушбу тиббиёт маскани бугунги кунда 8 та маҳалланинг 40 минг 345 нафар аҳолисига, шунингдек, ҳудуддаги 7 та мактаб ўқувчилари ҳамда 1 та давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Муассасада ўтказилган мулоқот ва ўрганишлар давомида бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражаси, кадрлар салоҳияти, зарур дори-дармон воситалари билан таъминланганлик аҳволи ҳамда моддий-техник база ҳолати атрофлича муҳокама қилинди. Депутат томонидан тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш, аҳоли ўртасида касалликларнинг олдини олувчи профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда олдимизда турган куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини пухта назоратдан ўтказиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Депутат Ноиба Иноятова «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳусниддин Равшановнинг мурожаати юзасидан ҳам бевосита ўрганиш ишларини олиб борди. Бу каби манзилли ёндашув аҳоли муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.
Жойларда ўтказилаётган бу каби депутатлик ўрганишлари шунчаки назорат тадбири эмас, балки аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини таъминлаш ва халқ билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган тизимли қадамдир.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил