Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Айни шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партиямиз фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаеванинг навбатдаги ўрганиш ва тарғибот тадбирлари Қибрай туманида бошланди.
Дастлаб ҳудуд аҳолиси – сайловчилар томонидан илгари сурилган турли йўналишдаги мурожаатлар атрофлича ва чуқур таҳлил қилинди. Муаммоларни юзаки ёки бир марталик тадбирлар билан эмас, балки тизимли ва амалий ҳал этиш мақсадида белгиланган вазифалар туман ҳокими билан ўзаро масъулиятли мулоқот асосида кўриб чиқилди. Тўпланган масалаларнинг ечими туманнинг келгуси иш режалари ҳамда манзилли дастурларига киритилиши таъминланди. Бу эса депутатлик назорати ва маҳаллий ижро ҳокимияти ўртасидаги интеграцияни ошириб, реал натижадорликни таъминлашга хизмат қилади.
Ҳозирда ушбу мурожаатлар, аҳолининг ҳақли таклифлари ва кун тартибида турган долзарб вазифалар юзасидан Қибрай туманининг маҳаллалари ва ҳудудларида бевосита ўрганиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Жойлардаги бундай манзилли учрашувлар аҳоли кайфиятини аниқ ҳис қилиш, ҳудудий инфратузилма аҳволини холис баҳолаш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар шакллантириш имконини беради.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔68
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил