Экоолам      Бош саҳифа

«ҚИЗИМ БУРНИДАН НОРОЗИ»

— Қизим 15 ёшда. Ўтиш даврида бўлгани учунми, доим ойнага қараб кўринишидан нолийди. Назарида, бурни жуда хунук, бутун чиройини бузиб тургандек.

«ҚИЗИМ БУРНИДАН НОРОЗИ»

Айрим пайт семизман деб, кечки маҳал овқат ҳам емай қўяди. Ўсмирларнинг танаси бақувват-бақувват овқатланишни талаб қилишини кўп тушунтираман. Лекин билганидан қолмайди. Балоғат ёшидаги болаларга қаттиқ гапириб бўлмаса... Қизимга қандай муомала қилишни билмаяпман…

Фароғат МАҲКАМОВА,

Тошкент вилояти

— Балоғат давридаги ўғил-қизларда «ўзимни ёқтирмайман» синдроми жуда кўп учрайди. Буни ҳатто ўсмирликка хос ҳолат, дейиш мумкин. Қачонлардир ўзимиз ҳам шу «ечими йўқ муаммо»дан қийналганимиз бор гап. Ўзини ҳаммадан хунук ҳисоблаш 13-17 ёшда, яъни ўсмир жинсий жиҳатдан ривожланиб, танасида ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўзгаришлар бўлаётган паллага тўғри келади. Кўпчилик қизлар бу даврда ҳуснбузарлар, семизлик ёки юз тузилишидаги бирор камчиликдан сиқилиб юради. Ўғил болалар эса бўйи пастлиги, мушаклари кичиклиги каби «камчиликлари»ни бартараф этиш йўлларини қидириб қолиши мумкин.

Ташқи кўриниш, чирой ҳақида кўп гапириш, тез-тез ойнага қараш ўсмирнинг ўзидан қониқмаётганидан дарак. Орадан бироз вақт ўтиб, ўғил ёки қизингиз бундан бир ҳафта аввал кийган кийимини «ёқаси ундай, енги бундай, менга ярашмайди» каби сабабларни рўкач қилиб киймай қўйса, ажабланманг.

Ташқи кўринишидан қониқмаслик ҳамма ўсмирга бирдай хавф солавермайди. Айримлар ушбу муаммони четлаб ўтиши ёки жуда қисқа муддатда енгиши мумкин. Кўнгли нозик, таъсирчан, ўзига паст баҳо берувчи, асабий характерли, мактаб ёки уйда кўп мазах қилинган, тарбия жараёнида руҳий тазйиқ ўтказилган болаларда эса ўсмирлик ёшига келиб, ўзини ёқтирмаслик синдроми кучая боради. 10-15 фоиз ўсмирларда бу ҳолат касаллик даражасигача етиб, дисморфофобия (ташқи кўринишидаги камчиликлардан ҳаддан ташқари кўп хавотирланиш)га олиб келиши мумкин. Дисморфофобиянинг илк белгиларига тинимсиз ойнага қараб камчилик қидириш, ўзи хунук деб ҳисоблаган аъзоси (масалан, бурни, кўзи каби) ҳақида кўп гапириш ва бошқаларнинг айнан шу аъзосига ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратиш, суратга тушишдан қочиш киради.

Кўпинча ота-оналар ҳам ҳазиллашиб, ўзи билмаган ҳолда оловга мой сепади. Фарзанд тарбиялаётган ота-она ярим психолог бўлиши керак. Ўсмир бола билан муносабатда эса маҳоратли психологга айланиш шарт! Камдан-кам ўсмир ички кечинмаларини тўлиғича катталарга очади. Агар у ўзини ёқтирмаётганини айтдими, билингки, унинг руҳиятида катта ғалаёнлар кетмоқда. Ўзини жуда хунук, бахтсиз, келажагидан умидсиз ҳис қилиб қийналаётган бир паллада сизга дардининг ярми ё чорагини айтаётган бўлиши мумкин. Шунинг учун ўсмир билан ҳазиллашишда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади.

Ўзини хунук деб ҳисоблаётган болага қандай ёрдам бериш мумкин? Қизингизга бурни юз тузилишига жуда мослигини тушунтиринг. Табиат ҳамма аъзони мутаносиб яратганини, агар бурни кичкина бўлганида, аксинча, чиройи бузилишини айтинг. Бўйининг пастлигидан сиқилаётган ўсмир йигитга бошқа устун жиҳатларини кўрсатинг. Масалан, паст бўй билан ҳам кўплаб муваффақиятларга эришиш мумкин. Бунга тарихда ҳам, бугунги кунимизда ҳам мисоллар етарли.

Дилором САЪДУЛЛАЕВА,

Тошкент вилояти педагогика коллежи психологи




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар