Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунёнинг асосий талабидир.
Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси Тошкент шаҳрида ташкил этилган халқаро «Eco Youth Summit» ана шу мақсадни кўзлагани билан аҳамиятли бўлди. Икки кун давом этган саммит табиатсевар, замонавий фикрлайдиган, чинакам заковатли йигит-қизларнинг ҳақиқий мулоқот майдонига айланди.
Саммитда мамлакатнинг турли ҳудудларидан тўғридан-тўғри 120 нафардан ортиқ, ҳудудий партия ташкилотларидан «Zoom» платформаси орқали 500 нафарга яқин фаол ва ташаббускор ёшлар иштирок этди.
– Бугун экологик муаммоларни ҳал этиш фақат давлат ёки алоҳида ташкилотларнинг вазифаси эмас. Бу, энг аввало, ҳар бир фуқаронинг, айниқса, ёш авлоднинг масъулиятидир. «Eco Youth Summit» ёшларнинг ташаббуслари, инновацион ғоялари ва экологик ечимларини бирлаштирган «ақл давраси» бўлиши керак. Ишонамизки, бу каби ташаббуслар мамлакатимизда экологик маданиятни юксалтириш, «яшил» тараққиёт ғояларини кенг қарор топтириш ҳамда ёшларни экологик ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришда муҳим аҳамият касб этади, – деди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев саммитнинг очилиш маросимида.
Тадбир халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ҳам аҳамиятли бўлди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусь давлатларидан ёшлар сиёсати ҳамда экологик йўналишда фаолият юритаётган экспертлар видеомулоқот орқали иштирок этиб, экологик таълим, иқлим ўзгаришига мослашиш, волонтёрлик ва ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги илғор тажрибалари билан ўртоқлашди.
Саммит давомида экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, экологик маданиятни юксалтириш, экологик волонтёрлик ҳаракатини кенгайтириш, «яшил» стартаплар ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш каби муҳим йўналишлар юзасидан панель сессиялари, очиқ мулоқотлар ва амалий муҳокамалар ташкил этилди.
Айниқса, ёшларнинг экологик масалаларга дахлдорлиги, атроф-муҳит муҳофазасидаги фуқаролик масъулияти ва ташаббускорлиги саммитнинг асосий ғояси сифатида намоён бўлди. Иштирокчилар томонидан илгари сурилган кўплаб таклиф ва ғоялар экологик муаммоларга замонавий ёндашувларни шакллантириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ҳамда барқарор тараққиёт мақсадларини амалга оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Баширжон РАББИМОВ,
Ўзбекистондаги стартап экотизимини ривожлантириш ва АКТ лойиҳаларини бошқариш бўйича мутахассис:
– Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилган ушбу эко-саммитда бир қатор янги лойиҳалар билан танишиш имкониятига эга бўлдик. Тўғри, айримлари устида кўпроқ ишлаш ва такомиллаштириш керак. Аммо ёшларнинг янгилик яратишга ҳаракат қилаётгани ва бу ҳаракатлар айнан экология йўналишида бўлаётгани қувонарлидир. Тадбирда қатнашган йигит-қизларнинг дадиллиги, ўз ғоялари истиқболига бошқаларни ҳам ишонтиришга интилиши уларнинг нақадар қатъиятли эканликларини яққол намоёт этди.
Азизбек ХУДОЙБЕРДИЕВ, Буюк Британиянинг York университети талабаси:
– Хорижда таҳсил олаётган кўплаб ёшларнинг фикру хаёлида Ватанимиздаги ислоҳотларда фаол иштирок этиш, шахсий ҳисса қўшиш истаги ҳамиша юқори бўлган. Аммо ҳар доим ҳам бу каби тадбирларда иштирок эта олмаймиз. Экологик партия ушбу қизиқарли саммитга таклиф этгани, таълим олаётган давлатимиздаги кузатувларимиз асосида ўз фикрларимизни бирдириш имконияти яратилгани бизни жуда руҳлантирди. Экология йўналишида яна ғоя туғилса албатта мана шу партияга йўллашни мақсад қилдик.
Севинч АБДУҒАФФОРОВА,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси:
– Ёш экологлар анжумани мен учун билим ва тажриба мактаби бўлди. Саммит давомида давлат идоралари вакиллари, экологик соҳа мутахассислари, хорижий экспертлар ҳамда фаол ёшлар билан мулоқот қилиш имконига эга бўлдим. Айниқса, қўшни давлатлар экспертларининг экологик ташаббуслар бўйича тажрибаси ва хорижий университетларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг чиқиндиларни саралаш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлари катта қизиқиш уйғотди. Шу билан бирга, интерактив машғулотлар орқали турли ҳудудлардан келган ёшлар билан фикр алмашиб, янги дўстлар орттирдим.
Саммитнинг амалий машғулотлари, экологик стартаплар тақдимоти ва «Batareykalar.uz» лойиҳаси асосчиси Ферузбек Сайфуллаев билан учрашув менда катта таассурот қолдирди. Ўзбекистон Экологик партияси сафига қабул қилинганим эса мен учун катта шараф ва масъулиятдир. Энди экологик ташаббусларда янада фаол иштирок этиш, экологик маданиятни тарғиб қилиш ва юртимизда тоза атроф-муҳитни сақлашга ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилдим.
Бир сўз билан айтганда, «Eco Youth Summit» мамлакатимизда экологик тафаккурни юксалтириш, ёшларнинг экологик ташаббусларини рағбатлантириш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи муҳим платформа сифатида ўз аҳамиятини намоён этди. Янги ғоялар, ҳамкорлик алоқалари ва илғор ташаббуслар келгусида экологик лойиҳаларни кенгайтириш, ёшларни «яшил» тараққиёт жараёнларига янада фаол жалб этиш ҳамда экологик масъулиятли жамиятни шакллантиришга мустаҳкам замин яратади.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ,
ЎЭП Марказий Кенгаши
ахборот хизмати
Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон
🕔13:24, 20.07.2026
✔35
Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунёнинг асосий талабидир.
Батафсил
Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!
🕔13:17, 20.07.2026
✔37
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.
Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи
🕔15:34, 09.07.2026
✔67
Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.
Батафсил