Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилМаҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
Шунинг учун маҳаллада янги иш ўринлари яратиш, аҳолига даромад манбаи топиш ва ҳудудни обод қилиш ҳар доим долзарб масала.
«Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида Нишон туманидаги «Юксалиш» маҳалласида ана шундай амалий ташаббусга қўл урилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Экологик партияси вакили Санжар Раҳмонов ташаббуси билан маҳаллада саноат усулида қўй гўшти маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва аҳолини сифатли, ҳамёнбоп маҳсулот билан таъминлашга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг кўлами рақамларда ҳам яққол кўринади.
Қозоғистондан 2 000 бош қўй олиб келиш кўзда тутилган. Маҳаллада 20 та доимий иш ўрни яратилади. Йилига 80 тонна сифатли гўшт маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, бозорга етказиб берилиши режалаштирилган. Бу, аввало, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, янги даромад манбаларини яратиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга хизмат қилади.
Ушбу жараёнлар ва маҳалладаги умумий ҳолат Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Носир Ҳалимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Депутатлар ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишиш билан бирга, маҳаллани кўчама-кўча айланиб чиқдилар. Аҳоли хонадонларидаги ободончилик, кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳитни асраш ва экологик муҳитни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Намунали обод хонадонлар тажрибаси ўрганилиб, уни оммалаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Аслида, маҳалла фаровонлиги биргина иш ўрни ёки битта лойиҳа билан белгиланмайди. Одамда иш бўлса – даромад, даромад бўлса – оилада хотиржамлик бўлади. Атрофи обод, кўчалари кўкаламзор маҳаллада эса яшаш учун янада яхши шароит яратилади. «Юксалиш» маҳалласидаги ташаббус ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади.
Иқтисодий имконият, аҳоли бандлиги ва экологик ободлик бир-бири билан уйғун бўлса, маҳаллада фаровон ҳаёт учун мустаҳкам замин яратилади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил