Экоолам      Бош саҳифа

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

Зотан, шундай бир касб эгалари борки, уларсиз бир кун ҳам жамият аянчли аҳволга келиб қолиши мумкин. Тиббиёт, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фавқулодда вазиятлар соҳаси ходимлари каби тозалик посбонлари зиммасига ҳам шундай масъулиятли вазифа юклатилган.

Таъкидлаш жоизки, байрам муносабати билан бутун республика миқёсида кенг кўламли тозалик тадбирлари олиб борилмоқда. Хусусан, 28 июлдан 6 сентябргача «Долзарб 40 кунлик» тозалик тадбирлари доирасида ҳудудлар чиқиндилардан тозаланмоқда. Бунга ҳар куни ўртача 4,5 минг дона махсус техника ва 10 мингдан ортиқ ходим жалб этилмоқда. Натижада кунига 30-40 минг тонна, яъни 40 кунда 1 млн 400 минг тонна қаттиқ маиший ҳамда 2 минг тонна қурилиш чиқиндилари олиб чиқилиб, утилизация қилинди.

Тадбир аҳоли пунктларининг санитар ҳолатини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган.

Ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Экология миллий қўмитаси тасарруфидаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотларида махсус штаблар ташкил этилди. Ҳудудларга масъул ходимлар бириктирилиб, туну кун навбатчилик ва кундалик мониторинг йўлга қўйилган.

Асосий эътибор ободонлаштириш, санитария тозалиги, маиший ва қурилиш чиқиндиларини тезкор олиб чиқиш, шунингдек, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришга қаратилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар респуб­ликадаги 8 150 та маҳалладан 7 674 таси акция тадбирлари билан тўлиқ қамраб олинган.

Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши устидан назорат ишлари ҳам давом эттирилмоқда. Чиқиндилар билан боғлиқ 97 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, уларга нисбатан жами 165,4 миллион сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Мустақиллик байрами арафасида бозорлар, савдо мажмуалари, боғлар ва дам олиш масканларида тозаликни таъминлаш чоралари кучайтирилди. Санитария тозалаш ва ободонлаштириш хизматларининг тун-у кун навбатчилиги ташкил этилди.

Шунингдек, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари билан ҳамкорликда таъмирлаш ишлари натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар олиб чиқилди.

Бу янги ўқув йили бошланиши арафасида тоза ва қулай шароит яратишга хизмат қилмоқда.

Қолаверса, дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесишдан ҳосил бўлган шох-шаббалар ҳамда ёғоч қолдиқлари компостлаш ва органик ўғитлар ишлаб чиқариш учун йўналтирилмоқда. Шу билан бирга, полигонларни ободонлаштириш ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.

Аҳоли билан ишлаш доирасида фуқаролардан келиб тушган 327 та мурожаат кўриб чиқилди. Шундан 275 таси жойида ҳал этилган бўлса, 52 таси ўрганиш жараёнида қолмоқда. Барча ҳудудлардаги ишчи гуруҳлар фаолияти Республика штаби томонидан доимий назорат қилинмоқда.

Шу билан бирга, Агентлик ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан ҳам «Долзарб 40 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилиб, республика бўйича чиқинди полигонларига жойлаштирилди.

«Долзарб 40 кунлик» акцияси доирасидаги ишлар тасдиқланган режа асосида давом эттирилмоқда.

 

Экология қўмитаси

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔125

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар