Экоолам      Бош саҳифа

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтларнинг қуриб қолиши, яшил ҳудудларнинг зарарланиши ҳамда сув танқислигига олиб келиши, экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча фуқаролар ва мутасадди ташкилотларни эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишга чақирди.

Аҳолига тавсиялар

Юртдошларимиздан ўрмонлар, дам олиш масканлари ва бошқа яшил ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, очиқ олов ёқмаслик ҳамда ёнувчан чиқиндиларни ташлаб кетмаслик сўралди.

Хонадон ва маҳалла ҳудудидаги қаровсиз қолган дарахтларга бефарқ бўлмаслик, уларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўриш, хонадонлар ва маҳаллалардаги дарахт ҳамда буталарни эрта тонгда ёки кечаси мунтазам суғориш, туп­роқ намлигини сақлаш мақсадида илдиз атрофи тупроғини юмшатиш ва имкониятдан келиб чиқиб органик қоплама (мулча) қўллаш тавсия этилади.

Дарахтлар ва бошқа яшил ҳудудларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиш сўралмоқда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ор­ган­лари, коммунал хизматлар, ма­ҳал­лалар, корхона ва ташкилотлар ҳам­да ҳудудлардаги барча мутасадди таш­килотларга эса қуйидаги вазифаларни кучайтириш тавсия этилди:

•  Аҳоли яшаш пунктларидаги дарахтлар, буталар, гулзорлар ва бошқа яшил ҳудудларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиш;

•  Юқори ҳарорат шароитида дарахт ва кўчатларни агротехник талаблар асосида, белгиланган графикларга мувофиқ мунтазам ва ўз вақтида суғориш ишларини ташкил этиш;

•  Суғориш тармоқлари, ариқлар ва сув етказиб бериш инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда мавжуд носозликларни зудлик билан бартараф этиш;

•  Янги экилган кўчатлар ҳамда қуриб қолиш хавфи юқори бўлган яшил ҳудудларни алоҳида назоратга олиб, қўшимча парвариш ишларини ташкил этиш;

•  Сув ресурсларидан оқилона ва тежамкор фойдаланган ҳолда томчилатиб суғориш ва бошқа сув тежовчи технологияларни босқичма-босқич кенг жорий этиш;

•  Қурилиш ва ишлаб чиқариш объектлари атрофидаги дарахтларни қурилиш чанги таъсиридан муҳофаза қилиш, зарурат туғилганда уларнинг баргларини сув билан ювиш ҳамда илдиз қисмига сувнинг эркин сингишини таъминлаш;

•  Ҳайвонот дунёси, айниқса, ёввойи ҳайвонлар ва қушлар учун сув манбаларини сақлаш, табиий ҳудудларда ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда табиат объектларини муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш.

 

Унутманг! Бугун амалга ошириладиган ҳар бир эзгу амал – эртага фарзандларимиз нафас оладиган мусаффо ҳаво, салқин муҳит ва барқарор экологик келажак учун хизмат қилади. Ҳар бир сақлаб қолинган дарахт иссиқлик таъсирини юмшатиш, ҳаво сифатини яхшилаш ва табиий мувозанатни таъминлашга хизмат қилувчи бебаҳо бойликдир.




Ўхшаш мақолалар

Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔35

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Чўл экотизимининг  «соғломлик»  кўрсаткичи

Чўл экотизимининг «соғломлик» кўрсаткичи

🕔16:39, 06.08.2026 ✔94

Кўз ўнгингизга Қизилқум чўлининг сарғиш кенгликларини келтиринг: эрталабки сояда енгил, эҳтиёткор қадам ташлаб юрган, узун бўйинли, зийрак кўзли қуш кўзга ташланади.

Батафсил
«Яшил Габон»  концепцияси: Экология – ҳаётнинг  ажралмас  қисми

«Яшил Габон» концепцияси: Экология – ҳаётнинг ажралмас қисми

🕔16:35, 06.08.2026 ✔94

Габон табиатни асраш ва биохилмахиллик бўйича Африкада етакчи давлатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

    Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

    Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

    ✔ 35    🕔 14:30, 14.08.2026
  • Чўл экотизимининг  «соғломлик»  кўрсаткичи

    Чўл экотизимининг «соғломлик» кўрсаткичи

    Кўз ўнгингизга Қизилқум чўлининг сарғиш кенгликларини келтиринг: эрталабки сояда енгил, эҳтиёткор қадам ташлаб юрган, узун бўйинли, зийрак кўзли қуш кўзга ташланади.

    ✔ 94    🕔 16:39, 06.08.2026
  • «Яшил Габон»  концепцияси: Экология – ҳаётнинг  ажралмас  қисми

    «Яшил Габон» концепцияси: Экология – ҳаётнинг ажралмас қисми

    Габон табиатни асраш ва биохилмахиллик бўйича Африкада етакчи давлатдир.

    ✔ 94    🕔 16:35, 06.08.2026
  • Ёшлар  ташаббуслари халқаро ҳамкорлик марказида

    Ёшлар ташаббуслари халқаро ҳамкорлик марказида

    Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга ташаб­бусларини рўёбга чиқариш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланмоқда.

    ✔ 132    🕔 10:54, 30.07.2026
  • ECODATA –  жонли табиат муҳофазаси платформаси

    ECODATA – жонли табиат муҳофазаси платформаси

    Рақамли технологиялар барқарор ривожланиш суръатларига салмоқли таъсир кўрсатмоқда. Юртимиз олимлари халқаро ҳамжамият мутахассислари билан яқин ҳамкорликда янги экологик лойиҳаларни амалиётга жорий этишмоқда. Куни кеча тақдимоти ўтказилган ECODATA ягона электрон платформаси ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

    ✔ 109    🕔 10:51, 30.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар