Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.
Тумандаги «Шамшид» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилган бинода 1 миллиард 800 миллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Бинода тантаналар зали, «Оила дорилфунуни», «Келин-куёвлар» ва ҳужжатларни сақлаш хоналари, «Гўзаллик салони» ва бошқа хизматлар фаолияти йўлга қўйилди. Ёш келин-куёвлар Суҳроб Жумабоев ва Дилшода Каримова никоҳи тадбир иштирокчилари гувоҳлигида янги «Бахт уйи»да тантанали равишда қайд этилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил