Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ҚИЙШИҚ БОШ — БЕШИКДАНМИ?

ёхуд «Алла айтай, жон болам...»

— Ойи, дугонам Нафисанинг ойиси ука олиб келди. Бувиси уни бешикка белади. Бу жуда қизиқ бўларкан... Чақалоқни биринчи марта бешикка ёши катта онахонлар беларкан, буни бувиси қилди. Онахон бешикнинг бош тарафига «юзи ёруғ бўлсин», деб ойна қўйди.

ҚИЙШИҚ БОШ — БЕШИКДАНМИ?

Сўнг «иймони бут бўлсин», деб пичоқ, «йўллари равон, тугунсиз бўлсин», деб тароқ ва «боши тошдан бўлсин», деб қайроқтош қўйди. Ухлаганда чўчиб уйғонмасин, деб бир бурда нон ҳам қўйишаркан. Чақалоқни белаб бўлгач, онасини ўтқазди. Кейин ҳамма алла айтди, мен ҳам қўшилдим. Чақалоқ ухлаб қолди...

Бир неча асрлар оша бизга етиб келган гўзал анъаналаримиздан бири — «Бешикка белаш» маросими. Албатта, бу гўзал удумнинг бажарилишини бугунги кунда ҳам янги чақалоқ овози янграган хонадонларда кўриб, гувоҳи бўлишимиз мумкин. Бироқ бугунги технология асрида кўҳна бешик ҳам ўз ўрнини замонавий қурилмаларга бўшатиб бераётгандек. Кўплаб келинчакларимиз чақалоқларида кузатилаётган суяклар ўзгаришини бешикдан билиб, ундан воз кечяпти.

Бу гапнинг қанчалик ҳақиқатга яқин ёки нотўғри эканини аниқлаш мақсадида мутахассисга мурожаат этдик.

— Болани бешикка белаганим учун унинг бош суяклари ўзгарди, деган фикр нотўғри, — дейди Учтепа тумани 26-сон оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Дилфуза ОЧИЛОВА. — Аслида бола суякларининг ўзгариши, нотўғри қотиши сабаби — кальций моддаси етишмаслигида. Демак, она ҳомиладорлик даврида ана шу моддага бой озиқ-овқатларни кам истеъмол қилган. Бешикнинг бунга ҳеч қандай таъсири йўқ. Болада кальций моддаси етарли бўлмаса, бешикда ётмаса ҳам, суяклари нотўғри ривожланади. Соғлом бўлса, ҳеч қандай муаммо туғилмайди. Аммо бешикдан фойдаланишнинг ҳам ўз қоидалари бор. Унга кўра, бола кундузи уч соат, тунда етти-саккиз соат бешикка беланиши лозим. Бола учун бешик жуда тинч оромгоҳ. Ўзининг ортиқча ҳаракатларидан чўчиб, уйғониб кетмайди. Узоқ ва тиниқиб ухлайди. Албатта, уни куни билан бешикка белаб қўйиш тиббий жиҳатдан ҳам нотўғри.

Психолог фикри

Саида ЖАББОРОВА,

олий тоифали психолог:

— Боланинг оёқ-қўлини боғлаб, жуда қаттиқ белаб, ҳаракатсиз қилиб қўйилса, бу унинг руҳиятига салбий таъсир қилади. Шу боис белаётганда боланинг қўл-оёғи жуда қаттиқ боғланмаслиги керак. Ғингшиб, йиғлаб, овунмаса, уни дарҳол ечиб олиш лозим.

Болага бешикнинг салбий таъсир этиш ёки этмаслиги онасига боғлиқ. Бешикни тўғри ва меъёрда ишлата билиш лозим. Урф-одатларимизга кўра, бешик чиройли безакли матолар, духоба билан безатилади. Лекин мавсумга қараб, матолари алмаштириб турилади. Негаки, бола нафас олишга қийналмаслиги керак. Кўп келинчакларимиз буни билмай, болани қийнаб қўяди. Духоба ўзида чанг йиғиш хусусиятига эга. Бу эса болада аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳафтада бир неча марта бешик анжомларини қуёш нурига қўйиш ҳам фойдали. Чунки бешик тайёрланаётганда тўғри ёғоч танланмаган бўлса, унга қурт тушиб, бола терисига шикаст етказиши мумкин.

Бундан ташқари, бола бешикда она алласини қалбига жо қилиб улғаяди. Айнан шу ердан у ота-бобосининг кимлигини, кимнинг авлоди эканини ички сезги билан англай бошлайди. Бу каби боқий тарбия усулини биз келгуси авлодларга асраб-авайлаб етказишимиз лозим.

Озода ВАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар